- 2017-05-05
Ўтган кунлари турк кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган саммит пандемия сабабли онлайн ўтказилди.
Саммитга Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон президентлари ва Венгрия бош вазири қатнашди. Норасмий шаклда ўтказилган саммитда нималар муҳокама қилинди?
Турк кенгаши каби муҳим, халқаро ташкилот қуришнинг асосчиси, турк оламининг оқсоқоли Қозоғистон илк президенти Нурсултон Назарбоев саммитда гапирган нутқида “Турон коридори” номини берган Транс-Каспий халқаро коридорининг аҳамиятига урғу берди ва шундай деди:
“Боку билан Ереван орасидаги тинчлик келишувлари Буюк ипак йўлини жонлантиради ва Каспий денгизнинг аҳамиятини оширади. Бу ҳолат Хитойнинг “Ягона белбоғ, ягона йўл” ислоҳотининг фойдаларини ўлкаларимизга таъсирини орттириш учун янги имкониятлар беради. Транс-Каспий халқаро коридори ёки Турон коридори Европа билан Осиёни бир-бирига боғлайдиган энг хавфсиз ва энг қисқа тижорат йўли ҳолига келмоқда.”
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев нутқида: “Мақадимиз турк оламини 21 асрнинг энг муҳим иқтисодий, маданий ва инсоний марказларидан бири ҳолига келтиришдир. Турк маданиятининг жонланиши аввало Яссавий меросини ва муқаддас Туркистонни оламга танитиш орқали бўлади.шу сабабли бугунги саммитга “Туркий оламнинг маънавий пойтахти Туркистон” номини бердик.
Ҳамкорликда маданий, таълим ва илм соҳаси ташкил этиш керак. Буни “Улуғ турклар” таълим фондини ташкил қилиш билан амалга оширишимиз мумкин” деди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Динимиз тарихида тенгсиз асарлар қолдирган аждодларимиз ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишимиз керак. Бу доирада ўлкаларимиз тупроқларида бўлган “Муқаддас зиёратгоҳлар” лойиҳасини татбиқ этишимиз керак. Шу мақсадда кенгаш қошида эътиқод туризми ташкил этиш ўринли бўлади” деди.
Турк кенгаши бош котиби Бағдод Амбраев нутқида 10 дан ортиқ давлат кенгашга кузатувчи сифатида қатнашишни истаётганлигини айтди.