Ахборот-маълумот олиш ҳақида қонун қабулланди


  • 22 Октябрь, 2015
  • 1348

Бугун Парламент сенатининг умумий йиғилишида палата депутатлари “Маълумот олиш ҳуқуқи ҳақида” Қозоғистон Республикасининг қонунини қабуллади.

Қонун қабуллашдан мақсад ҳар бир одамнинг ноқонуний бўлмаган йўллар билан ахборот ва маълумотларни эркин олиш ҳамда тарқатиш борасидаги конституциявий ҳуқуқини таъминлашдир.

Бу борада оғзаки ёки ёзма равишда маълумот бермаган ёхуд ёлғон маълумот берган амалдорлар жавобгарликка тортилади.

“Яъни хусусий ёки қонуний шахс давлат органига маълумот олиш учун сўровнома юборса, лекин унга маълумот берилмаса, шу билан маълумотни беришга ҳеч қандай асос кўрсатилмаса ёки ёлғон ахборот берилса, бунга масъул шахс жавобгарликка тортилади. Унга 30-100 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (1982 тенге)гача бўлган жарима берилади. Бу ҳаракати бир йил ичида қайта такрорланса, 50 дан 200 гача ОҲК жарима белгиланади” дейди М. Эшимбаев.

Унинг айтишича, ушбу норма давлат идораларигагина эмас, бюджетдан маблағ оладиган ватандошлар учун ҳожатли маълумотларга эга якка бизнес субъектларини ҳам ўз ичига олади.

Бундан ташқари, давлат бошчисининг топшириғига мувофиқ, маҳаллий бошқарув органлар раҳбарларининг, ҳокимлар билан миллий университет ректорларининг ҳисобот топширишлари белгилаб қўйилган.

Парламент қабуллаган Қонун президент Н.Назарбоевга имзо учун юборилади. 


Бошқа мақолалар