- 2013-03-26
Жанубий Судандаги Жуба аэропортидан кўтарилган юк самолёти парвоз қилганидан қисқа вақт ўтиб, ерга урилди.
Маҳаллий нашрлар камида 40 нафар қурбон борлигини айтишмоқда. Расмий хабарда эса самолётда 20 киши борлиги, 2 киши соғ-саломат чиққанлиги билдирилган. Қурбонлар ҳақида турли маълумотлар келишда давом этмоқда.
“South Sudan Tribune” сайтининг хабарига кўра самолётдаги 7 йўловчи ва 5 рус экипаж аъзоларидан фақат икки киши тирик чиқди. “Reuters” агентлигига кўра, гувоҳларнинг хабар беришича самолётнинг дум қисми Нил дарёси қирғогига тушган.
Бошқа тарафдан Жанубий Судан вазирлик матбуот котиби берган баёнотда “Россиянинг Антонов юк самолёти йўловчи ваэкипажи билан бирга ҳалокатга учради” деган ифодаларни ишлатди. Самолётда 20 йўловчи ва экипаж аъзоларининг борлиги хабар берилган маълумотда 2 киши тирик қолганлиги ва самолёт қулаган жойдаги аҳоли ичида ҳам қурбонлар бўлиши мумкинлиги айтилган.
Бу орада бошқа бир маҳаллий хабар сайти 40 кишининг ҳалок бўлганини айтмоқда. “Reuters”га кўра, гувоҳлар ҳалокат жойида 40 дан ортиқ жасад санаганликларини айтмоқда.