Туркия олтин заҳираларини қайтариб олди


  • 21 Апрель, 2018
  • 672

Туркия марказий банки АҚШ федерал резервидан ўз олтинларини қайтариб олди. Банк ҳисоботига кўра, 2016 йили Туркия АҚШ федерал резервида 28,689 тонна олтинини сақлаган. Турк матбуоти хабарларига кўра, йирик турк банклари Эрдўғоннинг “валюта курси босимидан қутулиш ва долларга қарши олтиндан фойдаланиш” деган чақириғига биноан хориждан ўз олтин заҳираларини қайтариб олди. Жами 220 тонна олтинни ўлкага қайтаришган.

“Калита-финанс” молиявий гуруҳ таҳлилчиси Дмитрий Голубовский бу борада нафақат Туркия, балки Европа ўлкалари ҳам шундай йўл тутишмоқда.

Бунга сабаб АҚШ бошқа мамлакат олтинларини лизинг сифатида бериши ёки сотиб юбораётганлиги ҳақидаги хабарлардир. Федерал резерв аудити бир неча ўн йиллардан бери ўтказилмаган.


Бошқа мақолалар