Россия Мисрга парвоз қилишни тақиқлади


  • 9 Ноябрь, 2015
  • 1229

Қарорга кўра, туроператор ва турагентларга Мисрга туристик йўлланмалар сотишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Россия президенти Владимир Путин 8 ноябрдан бошлаб Россиядан Мисрга учишни тўхтатиш ҳақидаги қарорга қўл қўйди.

Ўтган жума куни Россия раҳбари, ФСБ бошлиғи Александр Бортниковнинг А321 самолёти ҳалокати сабаблари аниқлангунга қадар, Мисрга самолётлар парвозини тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифига рози бўлди. Бортниковнинг сўзларига қараганда “Бу биринчи навбатда – туристик парвозларга таалуқли”. 

Қарорга кўра, туроператор ва турагентларга Мисрга туристик йўлланмалар сотишни тўхтатиш тавсия қилинади ва Россия ҳукумати (ҳозир Мисрда дам олаётган 40-50 минг нафар) ўз фуқароларини Мисрдан қайтиб олиб келиш чораларини кўриши, ТИВ бўлса Миср ҳукумати билан ушбу ҳаракатларни мувофиқлаштириши керак.

Мутахассислар фикрига кўра, Мисрдан қайтаётган йўловчилар, хавфсизлик сабабларига кўра, самолётда фақат қўл юки билан қайтади, уларнинг багажи бўлса алоҳида самолётларда олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз ўтган шанба куни "Когалымавиа" компаниясига тегишли бўлган Airbus-321 самолёти Мисрда ҳалокатга учраган эди. Самолётда бўлган 224 йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлганди. Ушбу ҳалокат Россия авиацияси тарихида энг катта ҳалокат деб ҳисобланмоқда.


Бошқа мақолалар