Дунёда ўтган йили 106 кема чўкиб кетган


  • 10 Январь, 2013
  • 1441

Немис суғурта ширкати “Allianz” ўтган йили 106 та кеманинг турли денгизларда чўкиб кетганлигини маълум қилди.

Ширкат эълон қилган ҳисоботда 2012 йилида юз берган кема ҳалокатларининг аввалги йилга қараганда 16%га ошганлигини, лекин сўнгги 10 йиллик даврда 27%га камайганлигини таъкидлади.
Ҳисоботда 2012 йилида Жанубий Хитой денгизида 30, Ўртаер ва Қораденгизда 15, Шимолий Корея ва Япония кенгликларида эса 10 та кеманинг чўкиб кетганлиги, ҳалокатлар асосан капитанлар туфайли юз берганлиги ифода этилди.
13 январда 32 киши ҳаётдан кўз юмган Италия “Costa Concordia” кемасининг ҳалокати билан Папуа-Янги Гвинея кенгликларида 2 февралда 100дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган “Rabaul Queen” паромининг чўкиши 2012 йилнинг энг катта фожеалари орасидан жой олди.


Бошқа мақолалар