- 2018-07-24
Қозоғистоннинг туризмни ривожлантириш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган давлат дастури тақдим этилди.
Мамлакат ЯИМида туризмнинг ҳиссаси 16 миллиард долларга етади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедули хабар берди. Туризмни ривожлантириш учун инвестиция миқдори яқин етти йил ичида 2 триллион тенгени ташкил этади.
Мухамедули “Буларни тўлиқ амалга ошириш жуда юқори ижтимоий-иқтисодий таъсир кўрсатади. Банд бўлганлар сони 427 нафардан 650 минггача етиб, улардан 72 мингги узоқ қишлоқ жойларда доимий иш ўрнига эга бўлади. Булар давлат раҳбарининг кўрсатмасига бутунлай мос тушади” деди.
У хорижий сайёҳлар сони 3, ички сайёҳлар сони эса 9 миллионга етишини таъкидлади. Вазир “Мамлкат ЯИМида турзим ҳиссаси 9,6 миллиард доллардан 16 миллиардга етади. Давлат дастури туризм соҳасининг фаол бизнес ва инвесторлар ҳисобига давлат бюджети қарамоғидан бутунлай чиқади. Натижада Қозоғистон сайёҳларни жалб қилувчи давлатлар элликталигига киради” деб гапирди.