- 2017-05-22
Франциянинг пойтахти Парижда 7 та жойда террористик ҳужум уюштирилди. Француз полицияси Парижда “Bataclan” концерт залида 100 га яқин, бошқа ҳужумларда эса камида 40 киши ўлдирилганини маълум қилди.
Илк портлаш маҳаллий вақт билан 21:15да Франция билан Германия орасида футболдан ўртоқлик учрашуви ўтказилаётган “Stade de France” стадиони яқинида бўлди. Бундан кейин “Stade de France” атрофида яна иккита портлаш бўлди.
Парижнинг 10 ва 11-округида эса қуролли ҳужумлар уюштирилди. “Rue de Charonne”, “Rue de La Bichat”, “Rue de La Fontaine au Roi”, “Rue du Faubourg-du-Temple” кўчаларида пиёда ўткинчилар ўққа тутилди.
“Bataclan” концерт залидаги гаровга олиниш оқибатида 100 киши ҳаётдан кўз юмди. “Bataclan” концерт залида 3 нафар ҳужумчи ўлдирилди. Ярадорларга биринчи ёрдам кўрсатилмоқда.
Франция давлати бутун чегара пунктларини бекитди ва бутун Францияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Франция президенти Франсуа Олланд G20 учун Туркияга қиладиган хизмат сафарини бекор қилди. У 100 киши ҳалок бўлган концерт залига борди.
Францияда миллий хавфсизлик сабабли ижтимоий тармоқларда чекловлар қўйилди.
Франция полицияси ҳужумларнинг ортидан хавфсизлик борасида огоҳлантиришлар қилмоқда. Полиция бутун Франция халқига зарур бўлмагунича кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Бутун мактаб ва университетлар ҳам вақтинча бекитилди. Бундан ташқари 5 та метро йўналиши ҳам ёпилди.
Терактлар вақтида Франция билан Германия орасидаги матчда бўлган президент Олланд махсус хизматлар иштирокида стадиондан олиб кетилди.