Мисрда поездлар тўқнашди


  • 12 Августь, 2017
  • 828

Мисрнинг Искандария шаҳри яқинида икки поезд тўқнашиб кетди. Ушбу ҳодисада 36 киши ҳалок бўлиб, 120 дан ортиқ одам турли даражада жароҳат олди. Аввалроқ маҳаллий нашрлар 28 киши ҳалок бўлганини маълум қилишганди. Искандариядан Қоҳирага йўл олган поезд тўхтаб турган поездга келиб урилган.

Искандария губернатори Муҳаммад Султон “Ушбу бахтсиз ҳодисага темир йўл ходимининг нотўғри семафор сигнали сабаб бўлган” деди. Ҳалокат вақтида поезднинг бир неча вагонлари издан чиқиб, ағдарилган. Жароҳат олганлар маҳаллий касалхоналарга етказилди.


Бошқа мақолалар