- 2020-02-28
Индонезиянинг эмигрантлар марказида буддистлар ва мусулмонлар орасидаги тошбўрон ва пичоқли жанжалда 8 киши ҳаётдан кўз юмди.
Полиция бошлиғи Андро Кисванто Шимолий Симатра минтақасида Мьянмадан келган буддист ва мусулмонлар жойлашган эмигрантлар марказида чиққан жанжал натижасида 8 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳат олганини маълум қилди.
Кисванто ўлганлар буддист, жароҳат олганлар эса Рохиниялик эканлигини маълум қилиб, бу жанжалга аралашган 3 буддист қочганлигини қайд этди.
Жароҳот олганлар Белаван вилоятидаги касалхонага етказилганлигини ифода этган Кисванто пичоқ эмигрантлар қўлига қандай тушиб қолганини аниқланишини ва уларнинг ўз ўлкаларига депортация қилинишини билдирди.
Кисванто гувоҳларнинг сўзларига кўра буддист ва мусулмонлар орасидаги тўқнашув Мьянмадаги ваҳшийликлар ҳақидаги тортишувдан келиб чиққанлигини маълум қилди.