- 2016-06-27
“Урушни тўхтат” платформи Англия бош вазир офиси олдида Саудия Арабистон ва бу ўлка билан ҳарбий алоқаларни давом эттирган инглиз ҳукуматига норозилик митингини уюштирди.
Тинчлик тарафдори бўлганларнинг ташкиллаган “Урушни тўхтат” платформи вакили Стивен Белл журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши Саудия Арабистон режимининг асл башарасини кўрсатганини, бу каби ҳолат Яманда ҳам такрорланишини билдирди.
Қошиқчи учун адолат талаб қилган намойишчилар Англиянинг бу ўлкага Яман урушида бераётган дастагига ҳам норозилик билдирди.
Англия бош вазири Тереза Мейнинг Саудия валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмонга қаттиқ босим ўтказишига ишонмасликларини билдирган Белл шундай деди:
“Мей босим ўтказишни истаганида эди, Саудиядан британ аскарлари ва персоналини қайтариб оларди. Улар қайтариб олинса, принц инглиз ҳукуматининг жиддий эканлигини тушунади. Афсуски инглиз ҳукумати буни пайсалга солмоқда.”