ПАРИЖ теракти КИМнинг иши?


  • 17 Ноябрь, 2015
  • 1486

G-20 саммити Туркиянинг Анталия шаҳрида бошланишидан бир кун аввал Париж ИШИД тарафидан қонга беланди.

Дунёдаги бутун газета ва телевидениелар 132 масъум инсоннинг умрига зомин бўлган террор ҳужуми ортида Ироқ-Сурия ўртасида қурилган ва ИСЛОМНИ НИҚОБ ҚИЛГАН ИШИД турганлигини ёзди, айтди... Бутун олам бунга ишонишга мажбур бўлди. Чунки идрок медиа тарафидан бошқарилди.

Франция-Германия футбол учрашуви ўтказилаётган стадионга кира олмаган террорчилар атрофга тарқалиб, ҳам қуроллардан ўқ узишди, ҳам ўзларини портлатишди. Буни қарангки, бу билан бирга баланд овозда АЛЛОҲ деб бақириб, яна ўзларининг ИШИДдан эканликларини айтишни ҳам канда қилишмади. Топилган паспортлардаги кирди-чиқди муҳрларидан, узилган бармоқ изларидан бориб “Ҳа, терактнинг ортида ИШИД бор!” деган хабар дунёга қабул эттирилди...

Бу шундай зудлик билан жар солиб, омманинг онгига сингдирилдики, бирон кимса чиқиб “ИШИДнинг изига намунча тез тушдинглар?” деб сўрамади! Бу ҳодиса кимнинг иши деган саволнинг назаримизда фақат ИККИ ХИЛ ЖАВОБИ бор. Мана шу иккита эҳтимол устида бош қотиришнинг ўрнига биз яна ёлғон хабарлар билан банд бўлдик...

Бу теракт ё француз разведкасининг ёки унинг Ўрта Шарқдаги рақиби АҚШлик CIAнинг иши эди... 

Биринчи эҳтимолни кўриб чиқайлик.

ИШИД Америка тарафидан ташкил қилинганидан кейин қўлларига қурол, тагларига жип, чўнтакларига пул солиб қўйилди. Энг ғаройиб томони шуки ИСЛОМ номидан қўлига қурол олган ИШИДнинг Исроилга зиғирча эътирозининг йўқлиги! Уларга қарши қурол ўқталиш у ёқда турсин, ҳатто бир оғиз сўз ҳам айтмади. Нефть қудуқларини, қайта ишлаш заводларини нишонга олган ИШИД қисқа вақтда минтақанинг АСЛ КУЧИга айланди.

ИШИД калла кесиб, атрофга қўрқув солгач, Асад ҳам тинч аҳолининг устидан бомба ёғдириб, уларга дастак бўлгач, ХАЛҚ ЕВРОПАГА кўчиш учун йўлга чиқди. Туркия ва Эгей денгизи орқали минглаб инсонлар йўлда эди. Мақсадлари Европада бир қишлоққа, шаҳарга ёки тинч ҳаёт кечирадиган бирон жойга бориб қўним топиш эди. Бу ҳаракат бошланиши билан дарҳол тиканли ва электр токи ўтказилган симлар, дубинкалар ва кўздан ёш оқизувчи газлар йўлларига ғов бўлди. Европа бечора эмигрантларни туғилганига пушаймон қилди. Бола-чақаси билан йўлга чиққан чорасиз халқ чегара олдида лагерларда тутиб турилди. Бир товоқ овқат бермасдан кунларча куттирилди...

ИШИД шу инсонларни ўз юртларидан қувиш учун қўлидан келганини аямай турган бир вақтда Парижда КЎРИНИШ БЕРДИ. Жуда қизиқ. Автоматлар ва бомбалар билан шаҳарни қонга белади. Ҳар хунрезлик ортидан одатда дарров хавфсизлик кучлари айбдорни излайди. Бу гал “Буни ИШИД қилдими?” деган саволга ҳожат қолдирмай, террорчилар дарҳол КИМ ЭКАНЛИКЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШДИ. Ҳам ўқ узишди, ҳам бомба портлатишди, ҳам ўзларининг исмларини айтишди. Худди эртакдагидек-а! ИШИД минглаб инсонларни Европага ҳайдаб туриб яна Европанинг ўртасида теракт амалга оширишдек ахмоқона иш қилишини қандай тушуниш мумкин?

Чунки бу терактнинг натижаси КЎЧИШНИНГ ТЎХТАШИ ва ЭМИГРАНТЛАРНИНГ ОРТГА ҚАЙТИШИ БИЛАН ЯКУНЛАНАРДИ. Ё ИШИД жуда аҳмоқ, ё француз разведкасини карахт қиладиган даражада ақлли. Сизнингча қайси бири?

Яна бироз очиб тушунтирайлик...

ИШИД қилди деб даво қилинган бу терактдан кейин КЎЧИШЛАР ТЎХТАЙДИ, ЧЕГАРАЛАР БЕКИЛАДИ ва ЭМИГРАНТЛАР Европага киролмайдиган бўлишади. Сорос терактдан икки кун аввал Истанбулда: "Европа эмигрантлар тўлқинидан ҳимояланишнинг чораларини излаштиряпти." деган эди. Бу эса, фақатгина даҳшатли бир теракт орқали амалга ошарди. Мана амалга ошди ҳам.

CIA, Афғонистон ва Ироққа АҚШ қўшинини киритиш учун қандай қилиб ЭГИЗАК БИНОЛАРНИ портлатган бўлса, француз разведкаси ҳам ўз ватандошларини АРАБ ТЕРРОРИСТЛАРИГА қатл эттирди. Терактдан кейин бутун Европада МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ НАФРАТ уйғотилди.

Яъни Француз-Немис разведкаси биргалашиб, даҳшатли операция орқали ЭМИГРАНТЛАРНИ ТЎХТАТИШ учун 132 нафар оддий аҳолини қурбон қилди. Аслида Давлатлар шундай бўлади. Ҳам ИШИД номини ишлатишди, ҳам қочоқлар оқимини тўхтатиш учун баҳона топишди, ҳам ичларида ИРҚЧИЛАР бўлган партияларнинг йўлини очишди. Давлатлар бир ўқни отишдан аввал камида учта қуённи урадиган қилиб отишади. Сиз нима дейсиз? Илк режа жуда усталик билан тузилган, шундайми?

Булар фарнцуз разведкасининг немислар билан бирга қилиши мумкин бўлган нуқсонсиз теракти эди. Лекин мутахассислар билишадики, ҳар бир терактнинг бир ХАТО НУҚТАСИ бўлади. Буни ҳамма билавермайди. 

Энди иккинчи эҳтимол, яъни АҚШнинг хавфсизлик ташкилоти CIAга ўтамиз...

Америка бир неча йил илгари Африкадаги 54 та давлатдан бир замонлар ФРАНЦИЯ МУСТАМЛАКАСИ бўлган ва ҳозирда "мустақил" бўлса ҳам француз тилида гаплашадиган 24та ўлкани нишонга олди.... Биз қанчалик Африкани оч-яланғоч, фақир-фуқаро ҚИТЪА деб ҳисобласак ҳам, аслида ундай эмас. У ерда дунё миқёсидаги бутун маъданлар, ер ости бойликлари мавжуд. Франция ҳали кунгача 14 Африка ўлкасидан йилига 300 миллиард доллар ЎЛПОН олиб туради. Ўз саноатини арзон иш кучи ва хом-ашё билан таъминлайди. Рақобатда олди очиқ. Европа иттифоқини Германия билан бирга елкасида ташиб, ҳарбий жиҳатдан ҳам Германия билан қиёслаб бўлмайдиган даражада БУЮК давлат.

Французлар ўша қора қитъа Африкада бўйинларига галстук, бабочка тақиб пўрим бўлиб юришса ҳам, керак бўлганда оммавий қатлиомлар қилиб, қирганларини улкан бир чуқурга йиғиб кўмиб ташлашни ҳам дўндиришарди. Бунга мисоллар жуда кўп! Уларнинг "қўй оғзидан чўп олмайдиган маданий" миллат эканликларига фақат бизга ўхшаган манқурт элатчалар ишонардик холос. 

Америка сўнгги икки йилда Франциянинг мустамлакаси бўлган 7 ўлкага АСКАР ЮБОРДИ. Баҳона яна терроризм эди. Кўп эшикларни очиб берадиган калит эди террор! Ушбу калит билан баъзан Ироққа, баъзан Сурияга, баъзан Афғонистонга, баъзан эса Африкага кириши мумкин эди.

27 октябрь куни CIA директори билан Франция ташқи разведка директори Америкада учрашиб, АФРИКАДАГИ БОЙЛИКЛАРНИ БЎЛИШИШ масаласини гаплашишди. Лекин бир неча соат давом этган учрашувдан натижа чиқмади. Яна бир марта учрашиш учун келишиб олинди ва Парижда қонли терактдан бир муддат аввал учрашув зтказилди. Натижа яна аввалгидекПУЧ бўлди. Икки ўлка ўз ораларидаги муаммоларни ҳал эта олишмади. Бунинг устига ИТАЛИЯ ГЛАДИОСИ орқали баъзилар ИСЛОМЧИ ТЕРРОРИСТ излаштираётган эди. Топишди ҳам... Лекин уларнинг қаерда, кимга қарши фойдаланилишини жуда оз киши биларди.

Франция президенти Олланд терактни “Бу Францияга қарши уруш эълони” деб, Рим папаси “Бу расман учинчи жаҳон уруши” деб баҳолаганида, ўйлайманки бир неча минглик ИШИДни назарда тутишмади. Агар "Жаҳон уруши" ҳақида гап кетаётган бўлса ва  бунга Франциядек дев давлат киришаётган бўлса, у ҳолда душман асло 3-4 минглик ялангоёқ ИШИД бўлмаслиги керак! Парда ортида камида Франциядек АЛП давлатлар бўлиши керак! Ақли билан арази бўлмаган ҳар бир одамнинг мантиғи шуни тақозо қилади. Калласи билан ўйлайдиганлар бунга қўшилади.

Акс ҳолда, ИШИД биз билганимиздан жуда, жуда кучли, ёки Франция биз билмаган нарсаларни билади. Бу тенгламада нотўғри бўлган компонентлар бор! Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳарбир терактнинг ўзига хос бир ХАТО НУҚТАСИ бўлади. Бу нуқта вақти келганида бир расмий кишининг баёноти билан тамомланарди.

Лекин Париждаги терактда бундай нуқтага эҳтимол қолдирилмаганди. Парижда ИШИД га тўнкалган қонли терактдан 48 соат аввал телефон алоқалари ва полиция қидирув тўри КИЧИК БИР НУҚТАДАЙ ТИРҚИШДАН КИРИЛИБ, ЎЧИРИБ ҚЎЙИЛДИ. Яъни бу оддий теракт эмасди! ИШИД у ёқда турсин, катта давлатлар ҳам бундай кичик тирқишни пайқаб, операцияга учраган минтақаларни видео кузатувдан холи қилиб қўя олмасди. Ҳеч кимнинг буни осонлик билан топиб, режага киритиш эҳтимоли йўқ. Лекин қилинди. Бир ақл келиб, шу тирқишни топди ва режасини амалга оширди. Теракт рўй бериши билан “Айбдор ИШИД!” деб аюҳаннос солинди...

Фильм шундай бошланди, яна шундай давом этяпти. Дастлабки дақиқадаёқ бизни ИШОНТИРМОҚЧИ БЎЛГАН НАРСАЛАРИГА ИШОНТИРИШДИ.

CIA топган тирқишдан кириб, Африка ва Ўрта Шарқдаги энг катта рақиби бўлган Европани, Франция орқали тиз чўктиришга уринмоқда... Европа билан мусулмонлар орасига ҚИЗИЛ ЧЕГАРА ТОРТИЛДИ. Шу тариқа Европанинг МУСУЛМОН МИНТАҚАСИ билан видолашиши талаб қилинмоқда. Буни эса АРАБЛАР ва мусулмонларни ёмон кўрсатиш билан амалга оширишмоқда. Мана шу тўполонни бошлаб қўйиб, сўнгра бир чеккада томоша қилиб турган яширин куч АҚШ хавсизлик ва разведка ташкилоти CIA дан ўзгаси эмас.

Ҳар икки сценарийда ҳам БОШ РОЛЛАРДА ЭМИГРАНТЛАР! Буларни сиз ҳам бир ўйлаб кўринг...


Бошқа мақолалар