Яқин Шарқнинг калити!


  • 21 Июль, 2017
  • 1022

ҲОЗИР биз яшаётган давр аслида охирги 30 йилнинг муаммоси. Балки ўйини...

Америка кучига суяниб, дунё миқёсида иқтисодий императорлик қурди. Япония ва Хитой каби ўлкаларни иқтисодий қарам қилиб қўйди. Улар ишлаб чиқарди, Америка сотиб олди, лекин ҳақини ишлаб чиқарувчи давлатларга тўлиқ тўламади. Ўз давлат қоғозларини сотиб, яъни мажбуран бериб, ичкаридаги жамғармасини таъминлади.

Бундан ташқари ғамлаб қўйган нефтедоллари ҳам бор эди. Пул ҳовузи АҚШда бўлиб, оламдаги барча қувурлардан пул шу ерга қуйиларди. Лекин 2012 йили Вашингтон қувурларнинг ўз ҳовузига эмас, аслида РОТШИЛЬДларга қуйилаётганини кўриб қолди. Кеч қолишганди. Давлатнинг молиявий тизими устида ўзгалар катта ўйин қуришганди. Аҳволнинг ночорлигини АҚШ молиявий тизими эмас, ПЕНТАГОН пайқади. 

Пентагон, Хитойни семиртаётган ўлканинг АҚШ эканлигини сезганидан бошлаб Дональд Трампга “Оқ уйга киришга шайлан!” деб хабар юборди. Чунки Хитой билан АҚШ орасидаги тижорат ҳажмининг ҳар сонияси 1,6 миллион доллар эди!

Пул оқиб келмоқда, лекин даромад кўраётган РОТШИЛЬД хонадони эди. АҚШ фақат томоша қиларди. Шундай мувозанат бор эдики, Хитой катталашган сайин Ротшильд оиласининг АҚШдаги кучи тўхтовсиз ортарди. 2012 йили Обаманинг иккинчи марта президент бўлиб сайланишидан кейин Пентагон Трамп ҳақида қатъий қарорини берди.

Сабр косасини тўлдирган охирги томчи, Обаманинг иккинчи муддатга сайланиши бўлди. Пентагон Хитойнинг қандай ўсиб бораётганини кеч бўлса ҳам пайқади. Ўйинни кўрди. Ортидан берадиган зарбаларни режалаштирди.

Ипак йўли Америка учун охирги бекат дегани. Бу лойиҳа амалга ошиши учун Хитойнинг бюджетида 4 триллион доллар бўлиши керак.  2017 йил ҳисоби билан Хитойнинг доллар заҳираси 4 триллион долларга яқинлашди. Бу эса, энди Хитойнинг иқтисодий куч сифатида АҚШга қарши чиқа олишини кўрсатарди. Ҳарбий томондан ҳам Хитойнинг АҚШ билан рақобатбардош ҳолатга келиши керак эди. Бу албатта осон эмасди. Лекин 2012 йили Хитой дастлабки авианосецини денгизга тушириб, бу борадаги биринчи қадамини ташлади.

Биз билмаймиз, лекин Пентагон ҳар бир давлатнинг кучини авианосецлари билан ўлчайди. Хитой иккинчи авианосецини ҳам қуриб тамомлади. Бу - Хитой энди "олис диёрларда мен ҳам борман"- деб эълон қилди деганидир. Пентагон фақатгина Хитойни кузатиш билан чекланиб қолмади. Битта кўзи билан Туркияни ҳам анчадан буён кузатиб келишарди. Аҳолиси Хитойчалик бўлмаса-да, Туркия ҳам АВИАНОСЕЦ ясашга киришганди. Бу эса Пентагонни кайфиятини кўтарадиган ҳодиса эмасди. Улар асло АНҚАРАнинг АҚШ бўйинтуруғидан чиқишини хоҳламайди. Шунга қарамай, Туркия тобора АҚШнинг соясидан узоқлашиб борарди. Шу туфайли муносабатлардаги таранглик ортди. Ўз авианосецига эга бўлган ўлкалар Россия, Хитой, Британия, Ҳиндистон, Италия, Франция ва Испаниядир... Бразилия, Тайланд, Япония билан Жанубий Кореянинг ҳам ўз авианосецлари бор. Лекин улар АҚШ бўлмаса, уларнинг моторини ўт олдиришдан ожиздир. Россия, Хитой, Британия, Ҳиндистон, Италия, Франция ва Испаниялар эса АҚШдан мустақил авианосецларини денгизга туширишган. Эътибор берсангиз, бугунги кунда АҚШни ҳамма минтақаларда энг кўп ташвишга солаётган давлатлар айнан мана шу еттиталик эканини кўрасиз.

АҚШнинг баъзи яширин операциялари оқибатида ҳозир Испания билан Италия иқтисодий кризис қуршовида ва овозини чиқаришга мажоллари йўқ. Лекин Россия, Хитой, Британия, Ҳиндистон, ва Франция АҚШни ҳамон хавотирга солмоқда. Энди буларнинг сафига, муносабати умуман бузилган Туркиянинг ҳам қўшилиши Пентагонни тезкор чоралар кўришга ундамоқда. Ҳозирги ташвишлари мана шу.

Вашингтон Яқин Шарқ, Ўрта Осиё ва Африкага ТУРКИЯ орқали, Турк ниқоби остида кириб боришдек имконни бой берди. Хитой, кечаги Хитой эмас. Араблар ва европаликлар ҳам шундай. Хитойнинг Ўрта Шарқда кучайиши АҚШнинг минтақадан сиқиб чиқарилишини таъминлайдиганга ўхшайди. АҚШдаги ақлли ҳар бир инсон буни кўриб турибди.

2015 йили Оқденгиздаги Хитой-Россия ҳарбий татбиқотига Туркиянинг ҳам логистика томонидан иштирок этииши Пентагоннинг капалагини учириб юборди. Шу боис, энди Пентагон"Ипак Йўли"га ғов бўлиш учун Туркия билан Эронни ўйиндан сиқиб чиқаришга мажбур. Чунки Украина, Арабистон ва охирги ҳодисалар орқали Қатар Ипак йўлидан чиқариб юборилди.

Украина ҳозир буйруқни тўғридан Оқ Уйдан олмоқда. Украина ва Туркиянинг Ипак йўли учун аҳамияти беқиёс. Улар шундай улкан лойиҳанинг Европага етиб боришини таъминлай оладиган муҳим икки ўлка ҳисобланади. АҚШ яқинда Эронга ҳам санкция ва эмбарго татбиқ қилишга ҳаракат қилади. Лекин УКРАИНА ва ТУРКИЯ ёрдам бермаса, бу имконсиз. Украина борасида ортиқча муаммо қолмади. Энди ягона муаммо Туркия. Туркиянинг АҚШ сиёсати билан келишиши Ипак йўлининг йўқ бўлишига олиб келади. Ёки назоратнинг Вашингтонга ўтишини таъминлайди... Шу сабабли ПЕНТАГОНда Шимолий Ироқнинг мустақиллиги ва YPG курд террорчиларига бериладиган қуроллар кун тартибида. Мақсадлари Туркияга мушт кўрсатиб, мустақил сиёсат юритишига тўсиқ бўлиш...

АҚШ Яқин Шарқда катта таъсирга эга бўлишга мажбур. Шу сабабли Туркияни ўзига қарам давлат қилишга уринади. Қатарнинг иқтисодий ва маънавий дастаги Туркия учун жуда муҳим. Қатар операциясидан энг кўп таъсирланадиган ўлкаларнинг бошида Туркия турибди.

Туркия-Қатар орасидаги музокаралар Пентагон, яъни АҚШнинг минтақадаги келажагига таҳдид солмоқда. Арабистон, Миср, Баҳрайн ва БАА кабилар аллақачон АҚШ томондан ИШҒОЛ қилинган давлатлардир. Улар буйруқни Вашингтондан олади ва бажаради. Арабистон бунга қисқа вақт қарши чиқди. Оқибати оғир бўлишини кўрди. Агар Арабистон қироли Салмон, АҚШнинг талабларини бажармаганда, бугун ё ҳаётда бўлмасди ёки Гаагада ЭГИЗ БИНОЛАРДАГИ ТЕРАКТЛАРНИНГ молиявий кўмакчиси сифатида судланаётган бўларди. У яшашни танлади. Миср президенти А. Сиссий ва Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа ҳам худди шу тариқа думи босилганлардандир...

Албатта, бу ерда БАА ва Зайд ал-Наҳянни ҳам унутмаслик лозим. Агар улар АҚШнинг буйруғига биноан Қатарга нисбатан эмбарго эълон қилишмаганда, балки кўпи ҳозир тахтда ўтирмаган бўларди.

Пентагон энди қарор беришда ҳеч тараддуд қилмайди. Чунки Пентагоннинг минтақада қанча кучи бўлса, АҚШнинг дунёдаги кучи ҳам шунга тенг бўлишини билишади.

Лекин АҚШ ҳисобга олмаган битта нарса бор. Дунё, кечаги дунё эмас! Қолипдан кўчган анча нарса бор! Ҳозир АҚШнинг кўрсатмаси бўйича яшагиси келмайдиган кўплаб ўлкалар бор жаҳонда. АҚШ билан НАТОда иттифоқдош бўлиб, умиди оқланмаган Туркия ҳам шулар қаторида. Оқ Уйдаги энг катта муаммо мана шу. Америка бундай вазиятда Туркияни ўз сафига тортиш учун нима ҳожат бўлса, қилади. Куни кеча бўйнига ип ўтказиб, хоҳлаган пайтида тузоққа тушириб бошқариб келган Туркиядек бир ўлканинг уларни бунчалик қийнашини ҳеч ўйлаб кўришмаган бўлса керак. Калит Туркияда! У эшикни кимга очса, ўша киради. Кўрамиз омад кимга кулиб боқаркан. 


Бошқа мақолалар