Энг узоққа юрувчи электромобиль


  • 1 Декабрь, 2021
  • 190

Автомобиль гигантлари электромобилларга юзланмоқда. “Mercedes-Benz” ҳам 2030 йилгача электромобилни тўлиқ ишга туширмоқчи. Автомобиль гиганти янги моделларни кетма-кет чиқармоқда.

Узоқ вақтдан бери “Tesla”нинг қўлида бўлган “Энг узоқ манзилга борувчи электромобиль” унвони “Mercedes-Benz” томонидан 3 январда тақдим этиладиган “VISION EQXX” модели билан қўлга киритиладиганга ўхшайди.

Илк хабарларда 1200 километрлик манзилга бориши айтилган “Mercedes-Benz” VISION EQXX модели кейинги синовларда 1000 километр манзилга етиб боргани маълум бўлди.

“Mercedes-Benz” директори Маркус Шефернинг маълумотига кўра, автомобиль “EQS” моделидан 20% юқори энергия зичлигига эга батарея клеткаларидан фойдаланади. Шефер электромобилнинг 2022 йил 3 январда техник тафсилотлари билан намойиш этилишини маълум қилди.


Бошқа мақолалар