- 2024-02-16
АҚШ президенти Дональд Трамп энди америкалик ҳарбийлар бошқа ўлкаларнинг тўқнашувларига аралашмаслигини ва уларни қайта тикламаслигини маълум қилди.
Трамп Нью-Йорк штатидаги Вест Пойнт ҳарбий академияси биритирувчиларига сўзлаган нутқида “Биз охири йўқ уруш даврини тугатамиз... Американинг муҳим манфаатларини ҳимоя қилиш биринчи вазифамиз. Узоқ ўлкалардаги кўпчиликка маълум ҳам бўлмаган қадимий зиддиятларни ҳал қилиш Америка ҳарбийларининг вазифаси эмас. Биз бу дунёнинг полицияси эмасмиз” деди.
Трамп АҚШ армияси ўзининг асл вазифаси бўлган мамлакатини ташқи душманлардан ҳимоя қилиш ва мудофаа ишларини бажариши кераклигини қўшимча қилди.
Шунга қарамай ўтган кунларда Трамп конгрессга терроризмга қарши кураш масалаларини ҳал этиш учун аввалги АҚШ президентлари томонидан бир қатор ўлкаларга киритилган америкалик ҳарбийлар шу жойда қолишини билдирганди. Уруш 19 йилдан бери чўзилиб келаётган Афғонистондан ташқари, Ироқ, Сурия, Иордания, Туркия, Ливан, Миср, Филиппин, Арабистон ярим ороллари, шарқий Африка каби қатор ўлкалар ҳақида гап кетмоқда.