Туркия уриб туширилган Су-24 учун кечирим сўрамайди


  • 27 Ноябрь, 2015
  • 1381

Туркия Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб туширгани учун кечирим сўрамайди, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон CNN каналига берган интервьюсида.

“Менинг фикримча, кимдир кечирим сўраши керак бўлса ҳам, фақатгина биз эмас. Бизнинг ҳаво ҳудудимизни бузганлар кечирим сўраши керак”, деб айтди Эрдўғон.

Эрдўғоннинг айтишича, турк учувчилари ва қуролли кучлари ўз вазифаларини бажарганлар, бу вазифа чегарани бузганларга жавоб беришдан иборат бўлган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Туркия томонидан Су-24 самолёти учун ҳанузгача равшанроқ кечирим олинмаганини айтган эди.

Kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар