Туркманистон тарихида илк


  • 11 Май, 2020
  • 408

Туркманистон пойтахтида 9 май куни тарихида илк бор Улуғ ватан урушида ғалабанинг 75-йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов, ҳукумат аъзолари, уруш фахрийлари ва дипломатлар Мангу олов монументига гул келтиришди.

Бундан кейин Бердимуҳамедов Ашхободга хизмат сафари билан келган Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал-полковник Александр Фомин билан учрашди.

Фомин Бердимуҳамедовга 2-Украина фронтининг 206-ўқчи дивизияси 748-ўқчи полкининг ҳарбий байроғини келтирди. Бу полкда президентнинг бобоси Бердимуҳамед Аннаев жанг қилганди.

Кечқурун “Халқ хотираси” мемориал комплекси олдида Улуғ ватан уруши давридаги техникалар намойиши билан ҳарбий парад ўтказилди.

Туркманистондан 70 минг жангчи орден ва медаллар билан тақдирланган. Улардан 104 нафарига энг олий мукофот Совет иттифоқи қаҳрамони унвони берилган.


Бошқа мақолалар