- 2022-12-13
Одамгарчилик борасида дарс беришга уста бўлган Европада виждонсиз бир қонун қабул қилинди. Дания эмигрантларнинг зийнат буюмлари ва жавоҳирларини мусодара қилиш учун қонун чиқарди.
Европага фақатгина христиан ва бадавлат муҳожирларни қабул қиладиган ўлкалар бу сафар одамгарчилик чегарасидан чиқиб кетишди. Данияда Адлия ва эмиграция вазири Сорен Пинд эмигрантларнинг зийнат ашёларини мусодара қилишни ёқлаб “Бу орқали қўлга киритилган маблағ эмигрантларнинг харажатларини қоплайди” деди. Ўлкада шов-шувга сабаб бўлган бу баёнот ўтган куни қонунлаштирилди. Ушбу қонунга кўра, ўлкага келган эмигрантларнинг никоҳ узуги, соати ва мобил телефонлари мусодара қилиниб, улардаги 300 евродан қиммат бўлган зийнат ашёлари тортиб олинади.
Қонун ҳозирдан Дания ва Швеция жамоатчилигида норозиликка сабаб бўлиб, полиция қонунни қандай татбиқ қилиши қизиқ бўлмоқда.