- 2017-11-04
Россия билан Украина уруши давом этаётган бир вақтда Шарқий Европада зиддиятни янада таранглаштирувчи ҳолат юзага келди. Беларусь мудофаа вазирлиги Россия билан ташкил этилган минтақавий ҳамкор ҳарбий гуруҳ доирасидаги илк рус ҳарбий гуруҳининг Беларусга етиб келганлигини билдирди.
Баёнотда “Ҳарбийлар нон ва туз билан иссиқ кутиб олинди” дейилган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко 10 сентябрда Россия билан ҳамкорликда минтақавий ҳарбий иттифоқ қурилиши бўйича келишув тузилганлигини маълум қилганди.
Лукашенко кечаги интервьюсида “ўлкада юқори террор таҳдиди” ҳолатига ўтилганлигини айтганди.