- 2015-05-23
Москвада охирги икки кунда ёққан қор, бир ойлик ўртача ёғингарчиликдан ошгани маълум бўлди.
Москва мэри ўринбосари Пётр Бирюков “Кеча эрталабдан ҳозиргача 38 сантиметр қор ёғди. Бу февраль ойининг ўртача кўрсаткичидан юқори” деди. Қор ёғишининг борган сайин шиддатли тус олаётганига эътибор қаратган Бирюков душанба шом вақтигача қўшимча яна 15-20 сантиметр қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Москва мэри Сергей Собянин шиддатли қор ва бўрон сабабли юзлаб дарахтлар қулаганини, бир киши ҳаётдан кўз юмиб, 5 киши жароҳат олганини маълум қилди. Дарахтлардан бири электр симини узиб юборганлиги туфайли ўн минглаб хонадон токсиз қолган. Метерология мутахассислари бундай қор ёғиши 100 йилда бир марта кузатилишини айтишди.