Toshiba Россияни тарк этди


  • 15 Декабрь, 2015
  • 1200

Япон фирмаси “Toshiba” рус рубли курсининг ҳаддан ташқари кўтарилиб-тушиши сабабли Россиядаги телевизор ва ошхона жиҳозлари сотишни тўхтатди.

Россия газетаси “Коммерсант”га интервью берган “Toshiba Россия”нинг бош директори Тезука Хироаки рус рублининг курси ўйнаши туфайли Россиядаги телевизор ва ошхона жиҳозларини сотишни тўхтатганлигини маълум қилди.

“Toshiba”нинг Россияда бундан кейин “Russian Mail”, Сбербанк ва “Power Machines” фирмалари билан олиб бораётган лойиҳаларини давом эттиришини билдирган Хироаки декабрь ойидан бошлаб Россиядаги бутун телевизор ва ошхона жиҳозларини сотишни тугатганлигини маълум қилди. “Toshiba” Россия телевизор соҳасида 10%лик улушга эга эди. 


Бошқа мақолалар