Фаластин ва Исроил сулҳ эълон қилишди


  • 8 Августь, 2022
  • 222

Фаластин ва Исроил Миср воситачилигида сулҳ тузишди.

Исроил кучлари дам олиш кунлари Фаластинни ракета билан бомбардимон қилганди. Нур-Султон вақти билан соат 01:30 да сулҳ эълон қилиниб, ракета отишлари тўхтатилди.

Бу ҳақда Фаластин ва Исроилнинг алоҳида байнотларида билдирилиб, ўт очишни тўхтатишга ёрдамлашгани учун Мисрга миннатдорчилик билдиришди.

Икки томон ўртасидаги зиддият 5 август куни кучайиб, Ғазо секторидаги гуруҳлар ва Исроил армияси ўртасида ўзаро отишмалар бир неча кун давом этганди.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, камида етти киши ҳалок бўлиб, 44 киши жароҳат олган. 


Бошқа мақолалар