Бутунжаҳон банкидан Ҳиндистонга туалет кредити


  • 17 Декабрь, 2015
  • 1237

Туалет учун ҳам кредит бериладими деб ажабланишингиз мумкин. Лекин бу ҳақиқат. Борганлар билади, Ҳиндистонда хожати қистаганларнинг ҳар бурчакда ишини ҳал қилиб кетишлари одатга айланган.

Бутунжаҳон банки Ҳндистонда штатларнинг санитария дастурлари учун режалаштирилган 1,5 миллиард долларлик кредит ажратди.

Беш йилга бўлиниб бериладиган кредит билан ҳукуматнинг қишлоқларда ҳожатхона қуриш ва 2019 йили катта-кичик ҳожатларини очиқ жойларда чиқаришни тўхтатиш таъминланади.

Бутунжаҳон банкининг Ҳиндистон директори Онно Рухл “Ҳар 10 ўлимдан бирининг сабаби гигиена-санитария қоидаларига амал қилмасликдир” деди.

Кам таъминланган оилаларининг антисанитария шароитларида яшаётганлигини айтган Онно “Олинадиган тадбирлар асосан ифлос шароитда яшайдиган йўқсилларнинг фойдасига бўлади” деб гапирди.

Ҳиндистонда 500 миллиондан ортиқ кишининг оддий ҳожатхонага эга эмаслиги, ҳатто ундан фойдаланишни ҳам билмаслиги ва беш ёшдан кичик бўлган 140 минг ёш болаларнинг антисанитария шароитлари туфайли ичбуруғ хасталигидан ўлаётгани маълум. 


Бошқа мақолалар