- 2013-01-28
Ҳиндистонда ҳинд миллатчи ҳукумати ҳиндларнинг муқаддас деб билган сигирларга бўлган туйғуларини сиёсий мақсадларда суистеъмол қилганликда айбланмоқда. Ҳукумат ватандошларни “сигир билими” бўйича имтиҳондан ўтказади. Бу имтиҳон ҳар йили мактаб ва университетларда ўтказилади, хоҳловчи аҳоли ҳам имтиҳонда иштирок этиши мумкин.
Сигирларни ҳимоя қилиш учун 2012 йил балиқчилик, чорва ва сутчилик вазирлиги қошида ташкил этилган “Rashtriya Kamdhenu Aayog” (RKA) номли ташкилотнинг раиси Валлабхай Катхирия: “2021 йил 25 февралдан эътиборан сигирлар бўйича ўлка миқёсида имтиҳон ўтказишни бошлаймиз. Сигирлар билимга тўла ва улар кашф этилиши керак. Мен саратон жарроҳиман ва буни тасдиқлайман. Сигир сут бермаса, унинг тезак ва сийдигига қараш керак” деди.
“RKA” имтиҳон бўйича 54 саҳифалик қўлланма тайёрлади. “Сигирларнинг диний аҳамияти” ва “Сигирларнинг тиббий аҳамияти” каби бўлимларни ичига олган қўлланмада “Сигирлар фақат ҳинд маданиятида эмас, инсоният тарихининг меросидир” деган ифодалар ўрин олди.
Сигирлар бўйича имтиҳон фикри мухолифат тарафйидан норозилик билан кутиб олинди. Мухолифатдаги Ҳиндистон конгресс партияси аъзоси Приянк Харге: “Бошқа ўлкалар пандемия даврида илмий баённомаларга риоя қилиб, аҳолини вакциналаш билан машғул бўлаётганида бу масхарабозлар “сигир билими” ҳақида бош қотиришмоқда” деди.
Ҳиндистоннинг кўпгина штатларида сигирларнинг сўйилиши тақиқланган. Бу тақиқнинг татбиқ этилиши бош вазир Нарендра Модининг Бхаратия Жаната партияси ҳинд миллиятчи партиялар билан иттифоқ қургандан кейин янада ортди. Сигирларни гўшти учун сўйганлар (асосан мусулмонлар) кўпинча зўравонлик қурбони бўлишмоқда. Ҳинд зўравонларининг бу каби ҳужумлари Моди ҳукуматида кўрмаганга олиб келинмоқда.