Путинга очиқ хат


  • 30 Декабрь, 2015
  • 1397

Россия ҳукумати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ДАИШ билан нефть тижорати олиб боришда айблаганидан кейин турк ҳукумати ва ташқи разведка халқаро ташкилотлар ва шерикларидан “Путиннинг юзига тарсаки” бўлиб тушадиган маълумотларни олишмоқда.

Бу ҳақида россиялик бизнесмен ва иқтисодчи Слава Рабинович ўзининг “Facebook” аккаунтида ёзди.

Рабинович “Сиз биронта йирик давлат президенти ёки бош вазирининг безбетларча ва ҳеч қандай далилларсиз бошқа бир йирик давлат президенти ёки бош вазирини халқаро терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаганини эслай оласизми? Бунга нима деб жавоб бериш мумкин?

Сиз Туркияни унчалик ҳам катта давлат эмас деб ўйлаяпсизми? Йўқ, у сизга майда-чуйда давлатчалардан эмас! Биргина Истанбул шаҳрининг ўзида 14 миллион аҳоли яшайди. Бутун Туркиянинг аҳоли сони эса 78 миллионни ташкил қилади. Туркия НАТОга 1952 йили, яъни Мўйловнинг (Сталин) Москва яқинидаги дачасида ўзининг қусуқ ва сийдигига қоришиб ўлишидан бир йил аввал қўшилган. Ўйлаб кўринг, ўша вақтларда СССРда одамлар ГУЛАГда ўтиришарди, ўлкада янги-янги қатағонлар ва отувга ҳукм қилишлар хукм сурарди. Мамлакат ярим оч ҳолатда кун кечирмоқда, аҳоли манқурт ҳолатига туширилган эди. Туркия эса ўша вақтда НАТОга аъзо бўлган!

Туркия аслида Россиянинг газига ва унинг келажагига тупурган. Туркия Озарбайжон, Эрон ва Ироқ билан чегарадош давлат. Россия ва Газпром шунчаки рус газининг (Германиядан кейинги) иккинчи энг катта европалик харидоридан ажралиш арафасида эканлигини тушунишни хохламаяпти. Туркиянинг шу газни бошқа жойдан сотиб учун тўлайдиган маблағи етарли. Устига устак истаган валютасида. Туркиянинг ЯИМи ҳозирда доллар хисобида деярли Россиянинг ЯИМи билан тенг. Туркия иқтисодиёти динамик равишда ўсаётган индустриал ўлка. Ўлка ҳудудида 100 турдан ортиқ қазилма бойликлари бор. У ерда кўплаб тоғ-руда, ёқилғи-энергетика хом-ашёлари мавжуд. Агар уларни санайдиган бўлсак, биринчи навбатда хром, вольфрам, мис, бор рудалари, мармар, тошкўмир ва шу кабиларни айтишимиз мумкин. Бутун дунёдаги симобнинг 25%и Туркияда.

Шу ҳолатда қандайдир бир “сохта президент”, қаллоб, ноқонуний йўл билан учинчи бор президентлик муддатини эгаллаб турган, КГБдан чиққан ленинградлик қароқчи, Тамбов жиноий тўдасига алоқадор, Собчакнинг собиқ папка ташувчиси сўтак Туркия президентини ДАИШ билан ҳамкорликда айбламоқда?!

Йўқ, бунақаси  авваллари ҳеч бўлмаган!

Туркия сизга Зимбабве эмас. Туркия президенти сизга ўйинчоқ эмас.

АҚШ молия вазирлиги, юстиция вазирлиги, CIA, FBI, Моссад ҳозирда Туркия ҳукумати ва ташқи разведкасига барча маълумотларни етказиб бермоқда. Туркия эса, булардан олган маълумотлар билан яқинда Путиннинг юзига бутун дунё олдида аямай тарсаки туширади.

Туркия президенти сен ўйлаган қўрқоқлардан эмас. Бу ҳали ҳолва. Сенинг муаммоларинг, энди бошланади, сўтак” деб ёзди. 


Бошқа мақолалар