Ўлка ва шаҳарларнинг “энг”лари


  • 7 Январь, 2016
  • 1669

Шанхай – 24 миллион аҳолиси билан дунёнинг аҳолиси энг кўп шаҳридир.

Дунёнинг аҳолиси энг кам шаҳри эса Ватикандир. Сўнгги маълумотларга кўра, у ерда 900 киши яшамоқда.

АҚШдаги “Ўлим водийси” миллий парки дунёнинг энг иссиқ жойи ҳисобланади. Бу ерда ҳарорат Цельсий бўйича 56 даражагача етади.

Шарқий Антарктика платоси дунёнинг энг совуқ минтақасидир. Бу ерда қайд этилган энг паст ҳарорат Цельсий бўйича -135 даражани кўрсатган.

Дунёнинг энг баланд нуқтаси Эверест тоғининг чўққисидир. Чўққи денгиз сатҳидан 8 минг 848 метр баландликда.

Гонгконгда IQ кўрсаткичи ўртача 107 бўлиб, энг ақлли кишилар яшайдиган минтақа ҳисобланади.

Экватор Гвинеясида эса аксинча IQ кўрсаткичи 59 бўлиб, энг паст кўрсаткичдаги инсонлар яшайдиган жой.

Дунёнинг энг чуқур минтақаси Япония, Филиппин ва Индонезия учбурчагининг ўртасидаги “Мариана чўкмаси”дир. У денгиз сатҳидан 11 минг метр пастда.

Голландиянинг Гронинген шаҳри энг кўп велосипед миниладиган жой. Шаҳарда аҳолининг 50%и велосипед воситасида ҳаракатланади.

Дунёнинг энг кўп озиқ-овқат истеъмол қиладиган ўлкаси АҚШдир.

Сурияда Шом шаҳри 11000 йиллик тарихи билан дунёнинг энг қадимги шаҳри ҳисобланади.

Атакама чўли дунёнинг энг қуруқ жойидир.

Белорусия киши бошига 17,5 литр ароқ истеъмол қилиш билан энг кўп спиртли ичимлик ичиладиган ўлка номига эга.

Ғарбий Африкадаги кичкина давлат бўлган Сьерра-Леонеда инсонларнинг ўртача умр кўришлари эркакларда 47, аёлларда эса 48ни ташкил қилади.

Монакода эса, энг узоқ умр кўрувчи кишилар яшайди. Эркакларнинг ўртача умри 85, аёлларнинг эса 89 ёш.

Исландиянинг Рейкьявик шаҳри дунёнинг энг кам электр энергияси истеъмол қиладиган шаҳридир. Шаҳарнинг электрини геотермал электр станциялари таъминлайди.

 

Япония пойтахти Токио дунёнинг энг бой шаҳри ҳисобланади.

Дунёнинг энг фақир шаҳри эса Демократик Конго республикасининг пойтахти Киншаса.

Дунёнинг энг қиммат жойи Сингапурдир. У ерда 1,5 литр сувнинг баҳоси 1,7 долларга тенг.

Дунёнинг энг арзон шаҳри эса Ҳиндистондаги Мумбайдир.

Дунёнинг энг машҳур бўлмаган ўлкаси 54% негатив қараш билан Эрон ҳисобланади.  

Тадқиқотда иштирок этганлар энг донгдор ўлка сифатида Германияни танлашган.

Нигерияга зид ҳолда Норвегия энг кам стресли кишилар яшайдиган ўлка ҳисобланади.

Гомосексуалларни энг кўп севадиган ўлка Испаниядир. Аҳолининг 87%и гомосексуалликка ижобий қарайди.

Энг мушуксевар ўлка 76 миллион уй мушуги билан АҚШ ҳисобланади.

Энг ит севар ўлка эса, 61 миллион уй ити билан яна АҚШ.

150 ўлка орасида ўтказилган тадқиқот натижасида энг ҳиссиётли ўлка сифатида Филиппин кўрсатилган. Тадқиқотда Филиппин аҳолисининг 70%и шахсий муаммоларга ҳис-ҳаяжонли муносабатда бўлган.

Энг кам ҳиссиётга берилувчи кишилар яшайдиган ўлка эса Сингапурдир.

Дунёнинг энг кўп суратга олинадиган жойи Нью-Йоркдаги Гуггенхайм музейидир.

Энг кенг интернет инфраструктурасига эга шаҳар Жанубий Кореянинг пойтахти Сеул ҳисобланади. шаҳарнинг 10 минг фарқли жойида симсиз интернет алоқаси мавжуд.

Маълумотларга кўра, энг ёқимли эркакларнинг австралияликлар эканлиги аниқланган.

Дунёда энг кўп қуёш нури тушадиган жой АҚШ Аризона штатининг Юма шаҳридир.

Швеция энг кўп кофеин истеъмол қилинадиган ўлка.

Дунёнинг энг кўп зиёрат қилинадиган шаҳри Англиянинг пойтахти Лондон ҳисобланади. Лондонни йилига 19 миллион киши бориб кўради. Ўлка бу туристлардан йилда 19,3 миллиард доллар даромад кўради.

Ҳиндистоннинг Маусинрам шаҳри дунёнинг энг кўп ёғин ёғадиган шаҳри.

Жанубий Судан дунёнинг энг ёш аҳолисига соҳиб ўлка ҳисобланади. 


Бошқа мақолалар