- 2013-03-02
Эронда янги қонунга кўра уйда ҳайвон боқиш тақиқланди. Ҳайвонсеварлар янги қонунга қаттиқ норозилик билдиришди.
Эронда мажлис “аҳолини безовта қилиши ва атроф-муҳитни ифлос қилиши” баҳонаси билан хонадонларда ҳайвон боқишни тақиқлайдиган янги қонун тайёрлади. Бунга кўра хонадонларда тимсоҳ, илон, калтакесак, сичқон, маймун, тошбақа, қуён, мушук ва ит каби ҳайвонларни боқиш тақиқланади. Янги қонун айни вақтда ҳайвонларни сотиш ва харид қилиш, ташишни ҳам тақиқлайди. Тайёрланган қонунда қишлоқ жойларда яшовчилар, хавфсизлик кучлари ва давлатнинг керакли ташкилотларига ушбу тақиқ жорий этилмаслиги белгилаб қўйилган.
Янги қонун қабул қилинган тақдирда уйида ҳайвон боқадиганлар, сотган ва харид қилганларга 26 миллион тумандан (700 АҚШ доллари) 100 миллион тумангача (2650 АҚШ доллари) жарима белгиланади.