Футболда ҳам Саудия-Эрон кризиси


  • 8 Январь, 2016
  • 1248

Саудия Арабистон футбол федерацияси миллий ва клуб жамоаларининг Эронда матч ўтказмаслигини эълон қилди.

Матбуот ҳайъати раиси Талал бин Ҳасан ал Шайх Саудия Арабистон футбол федерацияси бошқарув кенгашининг Осиё футбол федерацияси (AFC) Чемпионлар лигасида Эронда ўтказиладиган матчларнинг бу ўлкада бўлишини қабул қилмаслигини билдирди.

Ал Шайх федерациянинг расмий интернет сайтидаги хабарида “Саудия Арабистон футбол федерацияси AFCдан бу икки давлат матчларини тарафсиз стадионларга кўчириш қарорини кутмоқда” деди.

AFC чемпионлар лигасида Саудия Арабистоннинг Ал-Насср жамоаси Эроннинг Сапаҳон ва Ўзбекистоннинг Локомотив Тошкент жамоалари билан “А” гуруҳда баҳс олиб боради. “C” гуруҳида эса Ал-Ҳилол жамоаси Эроннинг Трактор сози ва Ўзбекистоннинг Пахтакор жамолари билан учрашади.

Саудия Арабистон ҳукумати шанба куни ораларида Саудия ватандоши шиа имом хатиби Оятуллоҳ Намр Бакир ан-Намр ҳам бўлган 47 кишининг қатл жазоси ижро этилганлигини маълум қилганди. Эрон ҳукумати бунга ўз норозилигини билдирди. Бунинг ортидан Саудия Арабистоннинг Теҳрондаги элчихонаси ва Машҳаддаги консуллик биноларига намойишчилар томонидан ўт қўйилди.

Саудия Арабистон ҳукумати элчихона ва консуллик биноларига қилинган ҳужумдан кейин Эрон билан дипломатик алоқаларни узганлигини маълум қилганди. 


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-24
Спорт