Бибисора Асаубаева учинчи бор жаҳон чемпиони бўлди


  • 31 Декабрь, 2025
  • 25

Қозоғистонлик Бибисора Асаубаева тезкор шахматнинг бир тури бўлган блиц бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.

Финалда қозоғистонлик шахматчи тўртинчи, яъни сўнгги партияда украиналик Анна Музичукни мағлуб этди. Бунгача бўлган учта партияда шахматчилар дуранг қайд этишган эди.

Турнир Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди. Асаубаева аввал швейцарча тизимдаги турнирда ғолиб чиқди — 15 тур натижаларига кўра, у биринчи ўрин билан ярим финалга йўл олди.

Ярим финалда қозоғистонлик ватандошимиз хитойлик Чжу Цзиньэрни кетма-кет учта партияда мағлуб этиб, унга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Финалда Асаубаева украиналик Анна Музичукка қарши дона сурди. Учта партия дуранг билан якунланди, тўртинчи партияда эса Асаубаева рақиби устидан ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

Бибисора Асаубаева блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлган Қозоғистон тарихидаги илк шахматчига айланди. У аввал 2021 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларида ҳам зафар қучган эди.


Бошқа мақолалар