Путин: Буни ўзингиз хоҳладингиз


  • 24 Август, 2026
  • 12

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг мамлакат иқтисодий ва саноат ҳудудларига қаратилган ҳужумларига кескин муносабат билдирди. Путин “Киев режими бу ҳужумлар билан иқтисодиётимизга зарар етказишни мақсад қилган. Бироқ буни қилиб, Пандора қутисини ўз қўллари билан очди”, деди.

Украинанинг Россия иқтисодиётини нишонга олган ҳужумлари жавобсиз қолмаслигини таъкидлаган Путин “Мабодо шундай экан, иқтисодиётидаги энг нозик секторларни нишонга оладиган жавобни кутишсин. Демак, улар иқтисодиёти аллақачон оёқда туришда қийналаётган энг нозик тармоқларга бериладиган жавобни кўришади. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам ўз ичига олади”, дея гапирди.

Украинанинг Россия қишлоқ хўжалиги экспортини хавф остига қўйишга қаратилган ҳужумлари озиқ-овқат танқислигига олиб келмаслигини урғулаган Путин “Маҳсулотларимиз етказиб берилиши борасида баъзи қийинчиликларга дуч келмоқдамиз, бироқ бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди. Бошқа томондан, Украинанинг Россиядаги электрон тижорат компанияси Ozon’га берган зарбаси оқибатида 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.


Бошқа мақолалар