Индонезияда питон одамни ютиб юборди


  • 10 Июнь, 2024
  • 169

Индонезиядаги Калемпанг қишлоғида яшовчи аёл бедарак йўқолди. Орадан бироз вақт ўтиб уни йирик бўғма илон ичидан чиқариб олишди.

Калемпанг қишлоғида яшовчи 50 ёшли Фарида исмли аёл бозорга ўрмон орқали йўлга чиқади ва бедарак йўқолади. У бозорда егулик сотиш билан шуғулланарди. Фарида уйига қайтмаганидан кейин эри хавотирланиб, қўшнилар билан қидиришни бошлайди.

Эртасига улар ўрмон ичидан қорни ғайритабиий бўртиб турган питонни топиб олишади. Улар шубҳаланиб, илоннинг қорнини ёриб, йўқолган аёлни топишади.

Тахминларга кўра, питон аввал аёлнинг оёғига тишларини ботириб, танасини ўраб олиб уни бўғиб ўлдирган. Ана ундан кейин аёлни ютишни бошлаган.

Ушбу тўрсимон питон дунёдаги энг узун илон бўлиб, унинг узунлиги 6,5 метргача боради.

Бу илонлар Осиёнинг жануби-шарқий қисмида яшайди. Асосан Индонезия ўрмонларида тўрсимон бўғма илонлар кўп учрайди. Улар заҳарсиз бўлиб, ўз ўлжаларини чирмашиб ўраб олиб, бўғиб ўлдиради.

Энг сўнгги ҳужжтлаштирилган бундай ҳолат 2022 йили Индонезияда рўй берганди. Индонезиянинг ўзида 2017 йилдан бери питоннинг одамни ютиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.


Бошқа мақолалар