Замзам ҳақида ҳайратли маълумотлар


  • 11 Январь, 2016
  • 1697

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботларига кўра, дуёнинг энг соғлиқли сувларидан бири замзам сувининг сирлари ҳозирги замоннинг технология ёрдамидаги тадқиқотларга қармай ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Чиқадиган жойи топилмаган сувнинг денгиздан 80 км узоқда бўлишига ва атрофида бошқа ҳеч бир қудуқ йўқлигига қарамай қанча йиллардан бери қуриб қолмаётганлиги тадқиқотчиларни ҳайрон қолдирмоқда.

Бир ярим метр чуқурликдаги қудуқдан ҳаж мавсумида миллионлаб ҳожи сувга бўлган эҳтиёжини қондирса ҳам сув камаймайди.

Ичган кишининг очлигини ва чанқоғини босадиган сувнинг сири тадқиқотчилар томонидан ўрганилмоқда. Европадаги лабораторияларда ўтказилган тадқиқотларда сув таркибида жуда кам миқдорда олтингугурт борлиги аниқланди.

Америкадаги тест натижалари эса замзам сувининг ичида микроорганизм ва бактерия бўлмаган ягона сув эканлигини кўрсатди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарафидан ҳам замзам дунёнинг энг соғлиқли сувларидан бири деб эълон қилинди.

Замзам ер юзидаги энг муқаддас тупроқдан чиқадиган сув ҳисобланади. Пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) муборак юраклари бир неча марта ювилган сувдир.

Ҳар дардга даводир. Хусусан безгак касаллилигига шифо.

Уни ичиш суннатдир.

Замзам сувининг азон айтилганда тиниқлашишини айтган япон олими доктор Масару Ямото “Замзам атрофидаги барча ўзгаришларни хотирасида сақлайди. Тузилиши бошқа сувлардан фарқ қилади. Бу уни дунёдаги бошқа элемантлардан устун қилади” деди. Ямото замзам кристалларини микроскоп остида тадқиқ қилди. Сувнинг кристал тузилиши турли частоталарда ўзгаришини кўрган Ямото замзам кристалларининг черков қўнғироғи чалинганда қорайиши, Қуръони карим ва азон овозларида эса порлашини пайқади.

Замзам сувининг ҳикояси қисқача қуйидагича:

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳу таолонинг амри билан аёли Ҳожар волидамиз ва ўғли Исмоил алайҳиссаломнибугунги Замзам қудуғи жойлашган жойда қолдириб кетади. У вақтларда Маккада ҳеч ким яшамасди, ичадиган сув ҳам йўқ эди. Ёнларига бироз егулик билан Каъбаи муаззама жойлашган ерда қолдириб, Шомга қайтади. Егулик ва сув йўқ бўлган бу жойда қолиш ҳазрати Ҳожамга жуда оғир бўлади. Лекин уларнинг бу ерда қодиришни Иброҳим алайҳиссаломга жаноби Ҳақ амр этганини билиб тақдирига тан берганди. Чунки ризқни берадиган Аллоҳу таоло албатта уларнинг ҳолини ҳам кўриб турарди. Бироз вақт ўтиб, ҳазрати Иброҳим қолдириб кетган сув тугайди. Ҳозирда Замзам қудуғи жойлашган ерда ётган гўдак чанқаб йиғлай бошлайди. Онаси гўдагининг йиғисига тоқат қила олмай, сув излаб чопади. Сафо тепалигига чиқади. Бироя-яримни кўриш умидида атрофига қарайди, ҳеч кимни кўрмагач, Сафо билан Марва тепаликлари орасида чопа бошлайди. Энг охирида Марва тепалигига чиққанида бир овоз эшитилади. Замзам қудуғининг ёнида ҳазрати Жаброилни кўради. Жаброил алайҳиссалом қаноти билан (бир ривоятда оёғи билан) ерга уради ва сув отилади. Сувнинг оқишини кўргач “Тўхта, тўхта” деган маънода “замзам” дейди ва атрофини қум билан ўрайди. Кўзасини сувга тўлдириб олади.  Сўнгра сувдан тўйиб ичиб, ҳазрати Исмоилни эмизади. Шунда Жаброил алайҳиссалом ҳазрати Ҳожарга “Асло “ҳалок бўламиз” деб қўрқма. Мана шу жой Байтуллоҳнинг ўрни. Уни мана шу гўдак билан отаси қуради. Муҳаққақ жаноби Ҳақ бу ишнинг бажарувчиларини ташлаб қўймайди” дейди.

Замзам сувининг чиқиши шу тарзда амалга ошади.

Замзам жаннат булоқларидандир.

Жаноби Ҳақнинг Иброҳим алайҳиссаломга икром қилган неъматидир.

Ҳарами шарифдаги Ояти Баййинордандир.

Ҳожилар кўрадиган энг катта неъмат ва манфаатлардан бири.

Ер юзидаги энг хайрли сув.

Жибрили Амин воситасида пайдо бўлган.

Ер юзининг энг муқаддас тупроғидан чиқадиган сув ҳисобланади.


Бошқа мақолалар