Қирғизистондан рус ширкатига алвидо!


  • 16 Январь, 2016
  • 1200

Қирғизистон ҳукумати энергетика соҳасидаги лойиҳалар амалга ошмаганлиги учун Россия билан ҳамкорлик шартномаларини бир тарафлама бекор қилишга тайёрланмоқда.

Қирғизистон ҳукумати нефть нархларининг тушиши ва Украина кризиси сабабли сармоя муаммосига беланган Россия билан икки тарафлама алоқаларини тадқиқ қилди. Ҳукумат вазирлар маҳкамасидан икки давлат орасидаги энергетика бўйича ҳамкорлик шартномалари қамровида Россиянинг бу соҳадаги мажбуриятларини бажармаганлиги туфайли ушбу шартномани бекор қилиш қарорини мажлисга юборди.

Мажлис ички низомига кўра, ҳамкорлик шартномасини бекор қилиш қарори партия ва тегишли қўмиталарнинг учрашувидан кейин олий мажлисдан ўтиши керак.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев йил охирида ўтказган матбуот анжуманида ўлканинг шимолида Норин дарёси устида “Русгидро” ширкати томонидан 3 йил аввал пойдевори қуйилган гидроэлектр станциясининг (ГЭС)иншоотига янги бир инвестор топишларини айтган ва рус ширкати ГЭС иншоотини молиявий қийинчилик туфайли музлатиб қўйиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Ўлканинг шимолида Норин дарёсида ГЭС иншоотини қуришни бошлаган “Русгидро” ширкати ишчилар яшайдиган уй-жой қурилишини ҳам чала қолдирган. 


Бошқа мақолалар