Афғонистонда Ашраф Ғани Аҳмадзай президент бўлади


  • 22 Сентябрь, 2014
  • 1117

Афғонистон собиқ молия вазири Ашраф Ғани Аҳмадзай мамлакат президентига айланади. 2014 йил июлида Афғонистонда президент сайловлари иккинчи турининг дастлабки натижалари эълонқилинган, унга кўра, Ашраф Ғани Аҳмадзай ғолиб бўлган эди. Кейинроқ давлат раҳбарлигига иккинчи номзод Абдулла Абдулла натижаларнинг сохта эканини айтиб, овозлар қайтадан ҳисобланишини талаб қилган эди.

Бироқ 21 сентябрь куни Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани Аҳмадзай Афғонистон миллий бирлиги ҳукуматинитузиш ҳақида битим имзолади. Ҳужжат Ғанининг президент лавозимини эгаллаши, Абдулла эса вазирлармаҳкамаси фаолиятини назорат қилувчи махсус лавозимга эга бўлишини кўзда тутади.

Президент инаугурацияси яқин кунларда бўлиб ўтиши керак.


Бошқа мақолалар