Қозоғистонда янги байрам


  • 19 Январь, 2016
  • 1232

Қозоғистонда 1 март куни Миннатдорчилик куни деб эълон қилинди.

Қозоғистон респубилкаси президентининг “Қозоғистон республикасидаги касбий ва бошқа байрамлар ҳақида”ги фармонига қўшимча киритилди: 1 март – миннатдорчилик куни.

2015 йил апрель ойида президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқлари ассамблеяси очилишининг XXII сессиясида ўлкага бутун-бутун халқлар депортация қилинганини ёдга олган эди.

“Сталин тузуми даврида турли йилларда баъзи халқлар оммавий депортация қилинган эди. Уларни Қозоғистон чўлларининг қоқ ўртасида ҳеч нарсасиз вагонлардан тушириб кетишган. Ўша вақтларда чўлларда фақат қозоқлар ва қозоқ оилалари яшар эди. Ўзлари танг аҳволда бўлишига қарамай депортация қилинганларни ўз бағрига олганди” деб таъкидлаганди.

Назарбоев ўзининг оиласи ҳам депортация қилинганлардан бир оилага уйларидан жой берганлигини эслади.

“1 март, яъни Қозоғистон халқлар ассамблеяси ташкил қилинган кунни ҳар йили барча этносларнинг бир-бирига ва қозоқларга меҳр-оқибат кўрсатиб, ўз бағридан жой берганлигига миннатдорчилик куни сифатида нишонласак адолатли бўлар эди” деди президент.


Бошқа мақолалар