- 2017-02-21
Музокаралар якунларига кўра, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Бош вазир Санаэ Такаичи
қўшма баёнот имзоладилар. Икки давлат расмий делегациялари аъзолари томонидан 14 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.
Таъкидлаб ўтамиз, 18 декабрь куни Қосим-Жўмарт Тўқаев Япония Бош вазири Санаэ Такаичи билан музокаралар ўтказди. Қозоғистон Президенти ушбу ташриф Қозоғистоннинг Япония билан муносабатларида ҳақиқатан ҳам муҳим босқич эканини, Япония Қозоғистон учун Осиёдаги вақт синовидан ўтган ва ишончли шерик бўлиб келганини қайд этди.
Япония Бош вазири Қозоғистон Президентининг расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.
Тўқаевнинг Токиога ташрифи чоғида Қозоғистон ва Япония миллиардлаб долларлик келишувларни имзолайди
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган тижорат келишувларининг умумий қиймати 3,7 миллиард доллардан ошади. Бу ҳақда аввалроқ Президент маслаҳатчиси – матбуот котиби Руслан Желдибай ўзининг Telegram-каналида маълум қилган эди.
Шунингдек, Токиода Қосим-Жўмарт Тўқаев Япония йирик бизнеси вакиллари билан учрашиши таъкидланди. Жами 40 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.