Қозоғистонда коронавирус хасталари 109 тага етди


  • 26 Март, 2020
  • 427

Қозоғистонда COVID-19 билан касалланган хасталар сони 100 дан ошиб кетди. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бугун соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 12 та янги касаллик ҳолати қайд этилди. Касалланганлар сони бу билан 109 нафарга етди.

Энг кўп коронавирус хасталари Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида қайд этилган. Булар мос ҳолда 61 ва 40 киши. Чимкент ва Қарағанда шаҳарларида 2 тадан, Алмати, Шимолий Қозоғистон, Ақтўбе ва Жамбил вилоятларида 1 тадан касал рўйхатга олинган.

Нур-Султон ва Алмати шаҳрида хасталардан 2 нафари бутунлай соғайиб кетди. 


Бошқа мақолалар