Ғарб тарихидаги шармандали саҳифалар


  • 19 Январь, 2016
  • 1556

1800 йилларнинг охири ва 1950 йилларгача Европада дунёнинг тўрт тарафидан келтирилган туб аҳоли “Инсон зоопарки” (“одамлар кўргазмаси” деб ҳам номланган) номи берилган жойларда кўргазмага қўйилган.

“Инсон зоопарк”лари 1950 йилгача Европанинг энг шармандали сирларидан бири бўлган.

Бундан унча ҳам узоқ бўлмаган даврда Франция, Бельгия ва бошқа ўлкалардан одамлар келиб, қафасларга қамалган инсонларни зиёрат қилиши мумкин эди. Маҳаллий ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар билан бирга.

Юзминглаб европаликлар қафасдаги инсонларни худди улар ёввойи ҳайвондек томоша қилишган. Инсон зоопарки Европа учун катта кўнгил очадиган жой эди. 1889 йили Париждаги жаҳон кўргазмасини 18 миллион киши зиёрат қилди. 400 абориген ва африкалик ярим яланғоч ҳолида қафасларга қамалиб, одамлар олдига чиқарилди.

Асосан африкаликларни ўз ичига олган ушбу “зоопарклар” европаликлар тарафидан темир қафас ичига солиниб, одамлар олдига чиқариларди.

Уларнинг аосан маймунларга алоқаси таъкидланиб, қўлларига маймун бериб қўйиларди.

Бу тутқунлар ичида энг кўп хорлангани Ота Бенга исмли африкалик эди.

1904 йили АҚШлик миссионер Самуэль Филипис Вернет тарафидан Бельгия Конгосида асир олиниб, бошқа ирқдошлари каби занжирбанд этилди. Оғир шароитлар остида Америка қўшма штатларига келтирилди.

Тишлари учли бўлган Ота Бенга бу хусусияти билан бошқа тутқунлардан ажралиб турарди. Ота Бенганинг паст савияли инсон сифатида томоша қилиниши одамийликдан йироқ бир ҳол бўлиб, у орқали пул топиш қўрқинчли ҳолатга айланганди.

Бу ваҳшийликка шерик бўлган европаликлар Ота Бенгани кўриш учун 25 цент, тишларини кўриш учун эса яна ортиқча 5 цент тўларди. Европадан кейин тақдири америкаликларнинг қўлига тушган Ота Бенга 1906 йили Бронкс ҳайвонот боғига келтирилди. У ерда маймун ва орангутанлар билан бир қафасга қамашди.

Бу ваҳшийлик инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларнинг ҳайвонот боғи маъмуриятига ўтказган босимлари туфайли ниҳоясига етди. Бенга кейинчалик маданийлаштириш номи остида турли татбиқларга дучор бўлди. Дучор бўлган бу қийноқларга бардош бера олмаган Бенга 1916 йил 20 март куни ўғирлаб олган бир тўппонча билан ўз юрагидан отиб ҳалок бўлди.

Африкалик қабилалардан бирининг аҳолиси бўлган Ота Бенганинг исми ўз тилларида “Дўст” деган маънони англатади. У оилали ва икки фарзанд отаси эди.

Европаликларнинг бу ваҳшийлиги иккинчи жаҳон урушидан кейин камайди ва энг сўнгги инсон зоопарки 1958 йили Бельгияда бекитилган. 


Бошқа мақолалар