- 2018-04-09
Бугун бутун дунёнинг кўз ўнгида амалга оширилган Суриядаги тинч аҳоли қатлиоми бош ижрочиларидан Россия шунга ўхшаш қатлиомни 84 йил аввал Украинада ҳам амалга оширган. Совет Россияси Украинада сунъий қаҳатчилик уюштириб, 8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Худди шундай сунъий очарчилик Қозоғистон шимолидаги аҳолига ҳам раво кўрилган. (Лекин бу ҳақда бошқа мақолада ёзамиз.)
1933 йил бутун дунёнинг диққат марказида ирқчи (нацист) Германия ва зулми турарди. У ерда яҳудий қатлиоми авж олаётганида европанинг шарқида ундан ҳам катта қирғин амалга оширилмоқда эди.
Совет Россияси Украинани ўлим билан жазолаб, 8 миллион одамни сунъий қаҳатчилик билан ўлимга ҳукм қилганди.
У “Холодомор” номи билан тарихда қолган. Яъни украин тилида “очликдан ўлдириш” маъносига келади. Бу Украина яқин тарихининг энг зулматли ва энг катта қатлиомларидан бири.
Бундан 84 йил аввал Сталин коммунист совет Россиясининг сиёсатига исён кўтарган украиналикларни энг оғир усулда жазолади. Украина аҳолисининг тўртдан бири ҳаётдан кўз юмди.
Ўша даврнинг аграр татбиқини қабул қилмаган Украина деҳқонлари полиз маҳсулотлари етиштирмай қўйганди.
Деҳқонларнинг исёнига қарши Сталин халқнинг аҳволини тушуниш ва масалани ижобий ҳал этиш ўрнига “деҳқонларни жазолашни" танлади. Уларнинг қўлларидаги дон, уруғ ва бутун экин ўғитлари тортиб олинди. Ҳатто овқат қилиш учун ишлатиладиган масаллиқлари ҳам тортиб олинди. Егулик сотиш тақиқланди. Озиқ топиш учун бошқа жойларга боришлари тақиқланди. Минтақада сунъий қаҳатчилик вужудга келтирилди.
1932-1933 йилларда Украинада ҳар куни одамлар очликдан ўлишарди. Тирик қолганларнинг айтишларича, минтақада ўлим жимжитлиги ҳоким эди. Ҳеч ким гапиришни истамасди.
Мария Лисенко:
"1932 йили қаҳатчилик бошланди. Унинг сунъий уюштирилгани аниқ эди. Чунки 1932 йили жуда яхши ҳосил олгандик. Жуда кўп дон-дунимиз бор эди. Қиш келиши билан поезд станцияларида турган донлар қор-ёмғир остида қолди. Қаҳатчилик бошлангандан кейин ғалладан олмоқчи бўлганлар отиб ташланарди."
Олексий Охиенко:
"Энди етти ёшга тўлгандим. Менинг кўрганларимни душманга ҳам тиламайман. “Ўлишимни биламан, лекин оч ўлишни истамайман” деган гаплар қулоғим остида ҳалигача жаранглайди. Бу синглимнинг сўзлари. Унинг қўлидан ушлаб, биргаликда оч қолмаслик учун ажриқ чайнардик."
Катерина Шонербан:
"Жуда кўп одам ўлди. Даҳшатли даврлар. Черковдаги қўнғироқлар бирор киши ўлганда чалинарди. Болалар билан ҳар куни қўнғироқ неча марта чалинганини санардик. Кунига етти киши ўларди. Одамлар кўпроқ ўлишни бошлагач, черковда қўнғироқ чалиш тақиқланди. Кўп одам ўлди. Ҳеч ким уларни диний ақидаларига мос ҳолда кўммасди."
Мария Качмар:
"Ҳамма нарсамизни тортиб олишди. Уйимиз деразаларини, эшикларини синдиришарди. Уйда ухламаслигимиз учун тўшакларимизни ҳам тортиб олишганди. Кўчада ётардик. Бир куни онам егулик топиб келиш учун ёнимиздан ажралди ва уни бошқа кўрмадик."
Сталин матбуотга татбиқ қилган цензура орқали дунёнинг бу қатлиомдан хабар топишига тўсиқ бўлди. Ғарб ўлкалари ва АҚШ Сталиннинг Украинадаги “очликдан ўлдириш” сиёсатини эшитиб ҳаракатга тушди. Лекин Совет Россияси худди бугун Суриядагидек юборилган ёрдамларнинг минтақага етиб боришига тўсқинлик қилди. Қатлиом дунёда норозилик уйғота бошлагач, Сталин журналистларнинг Украинага киришини тақиқлади. Совет Россияси Украинада қатлиом бўлганлигини инкор этди. Буни давлатга қарши иғво деб эълон қилди.
Ҳолбуки шу кунларда Украинада ҳар куни 25 минг одам очликдан ўларди. Йил охирида ўлган украиналиклар сони 8 миллиондан ошди. Россия федерацияси “Холодомор”ни ҳеч қачон қатлиом деб тан олмади.
Бугун ораларида АҚШ ҳам бўлган 26 ўлка ва Европа иттифоқи “Холодомор”ни қатлиом деб қабул қилган.
Мана орадан 84 йил ўтиб дунё аҳолиси яна шунга ўхшаш қатлиомга гувоҳ бўлмоқда. Зулмнинг бош ижрочиси энди АҚШ бошчилигида барча ғарб давлатлари...