Путин истеъфога чиқадими?


  • 25 Январь, 2016
  • 1249

Россиянинг энг кўзга кўринган профессорларидан Николай Петров “The Moscow Times” газетаси учун қизиқ мақола ёзди. Профессор Петров “Россиядаги бошқарувдаги ҳукуматнинг чўкаётганини кўриш учун мутахассис бўлишнинг кераги йўқ. Чунки осон пул бўлмасдан, ҳукумат ўзини янгиламасдан бошқарувда қололмайди. Путин ва яқинлари учун ҳам бу тегишли. Чунки Путин 2016 йилги янги дунё тартибини рад этди. Бу эса унинг кетишини тезлаштиради” деди.

Петров бу йил ўтказиладиган Дума сайловлари ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар берди. Сайловлар 2007 йилидан аввал бўлганидек янги бир схемага кўра ўтказилади. Депутатликнинг ярми партиядагиларга кетиши аниқ. Қолган ярмини эса индивидуал номзодлар эгаллайди. Бу борада олигархларнинг роли муҳим. Кўплаб олигархлар аслида Путиннинг тарафдори эмас.


Бошқа мақолалар