Қозоғистондаги хорижий ширкатлар


  • 1 Февраль, 2016
  • 1324

Қозоғистонда фаолият кўрсатадиган хорижий ширкатларнинг ўлкаларга кўра нисбати эълон қилинди.

Қозоғистон статистика қўмитаси тарафидан берилган маълумотда 2016 йил 1 январь санаси бўйича, ўлкадаги энг кўп хорижий ширкат сони 5800 та бўлиб, Россияга тегишли. Туркия эса 1600та ширкати билан иккинчи ўринни эгаллади.

Европа иттифоқидан Голландия 950 ширкати билан, Германия 845та ширкати билан фаолият кўрсатмоқда.  АҚШдан эса, 500та ширкат иш юритмоқда. Қозоғистоннинг энг йирик тижорий ҳамкорларидан Хитойнинг 668 ширкати, қўшни Ўзбекистоннинг эса 586 ширкати мамлакатда фаолият олиб бормоқда.

Қозоғистонда ишлаётган хорижий ширкатларнинг ўлкаларга кўра нисбати қуйидагича:

Россия: 5800;

Туркия: 1600;

Голландия: 950;

Германия: 845;

АҚШ: 500;

Хитой: 668;

Ўзбекистон: 586;

Англия: 495;

Украина: 431;

Қирғизистон: 375;

Озарбайжон: 315;

Швейцария: 315;

Ҳиндистон: 212;

Италия: 200;

Белорусия: 170;

Эрон: 164;

Жанубий Корея: 164.


Бошқа мақолалар