Қозоғистонда паспортни бир кунда олиш мумкин


  • 26 Июль, 2018
  • 756

Қозоғистон республикаси ватандоши паспорти ва гувоҳномасини тезлаштирилган тартибда бир кунда олишга рухсат берилди. Ҳукуматнинг “Қозоғистон республикаси ватандоши паспорт ва гувоҳномасини, хорижлик ватандошнинг яшашга рухсатномасини, ватандошлиги бўлмаган шахсларнинг гувоҳномасини бериш, алмаштириш, топшириш ва йўқ қилиш ҳақидаги” қарорига ўзгартириш киритилди.

Қозоғистон ватандоши паспорти ва гувоҳномаси Астана, Алмати, Ақтўбе ва Чимкент шаҳарларида тезлаштирилган тартибда расмийлаштирилган кундан бошлаб 1 кунда, вилоят марказларида 3 иш куни ичида, туман ва вилоят шаҳарларида 7 иш кунигача берилади.

Бундан ташқари, хорижлик ватандошнинг яшаш учун рухсатномаси ва ватандошлиги бўлмаган шахсларнинг гувоҳномалари расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 иш куни ичида берилади.

Ҳозирги вақтда паспорт олиш учун давлат солиғи 8 МҲК (МРП), яъни 19240 тенге. Ҳужжатларни тезкор расмийлаштириш хизмати нархи Астана, Алмати, Чимкент ва Ақтўбе шаҳарларида  4 983 тенге. Шу тариқа умумий нарх24 223 тенге ва банкнинг комиссияси бўлади. Қарор расмий равишда эълон қилинганидан 10 календар куни ўтгач, кучга киради.


Бошқа мақолалар