- 2016-11-18
FBI ходими бўлган 22 минг 175 нафар кишининг паспорт маълумотлари, ташкилотда қандай вазифада ишлаши ва боғланиш учун маълумотлари интернетга сиздирилди. Рўйхатда махсус агентлар диққатни тортди.
АҚШнинг феадерал қидирув бюроси FBI тарихидаги энг катта хакерлар ҳужумига учради. “Яшасин Фаластин”, “Яшасин Ғаззо” ва “#ОзодФаластин” қайдлари билан 22 минг 175 нафар FBI ходимининг паспорт маълумотлари чоп этилди. Рўйхатда оммага маълум бўлмаган телефон рақамлари, уй манзиллари, фарзандларининг исмлари ва унвони каби маълумотлар жой олди. 1797 махсус агентнинг ва бир махсус гуруҳ директор ўринбосарининг ҳам маълумотлари интернетга сиздирилиши FBIни тревога ҳолатига туширди.
Хакерлардан бири ҳужжатларни Адлия вазирлигининг сайти орқали қўлга киритганлигини айтди. FBI маълумотларини интернетга туширган гуруҳ бир кун аввал 9 минг 355 нафар ҳукумат амалдорларининг паспорт маълумотларини эълон қилганди. Ваҳимага тушиб қолган FBI директори Джеймс Коми ҳодиса сабабли АҚШ ички ишлар вазирлигига чақирилди.