- 2019-01-11
Шотландия мустақиллик учун 18 сентябрда референдум ўтказади. Референдумга 15 кун қолганида мустақилликка бўлган қўллаб-қувватлашнинг ўтган ойда ортгани кузатилди.
“YouGov” номли тадқиқот марказининг ўтказган сўнгги анкета сўровномаларига кўра, бўлиниш тарафдорларига дастак август ойида Шотландия автоном ҳукуматининг Бош вазири Алекс Салмонд иштирок этган телевизион дастурлар таъсири билан ортди.
Анкета иштирокчиларининг 53% мустақиллик учун “йўқ” деб жавоб беришини билдириб, 47% мустақиллик тарафдори эканлигини ифода этди. Инглия оммавий ахборот воситалари орадаги фарқнинг референдум яқинлашиб боргани сари камайиб бораётганлигига эътибор қаратди. Август ойида бўлиниш тарафдорлари 43%, қаршилар эса 57% ни кўрсатганди. Референдум натижасини қарорсизларнинг белгилаши кутилмоқда.
Шотландиянинг Буюк Британия қироллигидан ажралиши 18 сентябрда ўтказиладиган референдумда аниқланади ва Шотландия халқидан “Шотландия мустақил ўлка белиши керакми?” саволи сўралади. Референдум қиролликдан ажралиш натижаси билан якунланганида Шотландиянинг бутунлай мустақил бўлиши 2016 йилдан аввал амалга ошиши кўзда тутилмаган. Референдумда 4 миллионга яқин шотландиялик иштирок этиши кутилмоқда.