- 2017-06-15
Аввалги кун, яъни 2016 йил 12 февралда христиан оламида тарихий воқеа юз берди. Орадан 1000 йил ўтиб, католик папа Францис Кубада рус проваслав патриархи Кирилл билан учрашди. Папа буни “Тангри истаган учрашув” деб баҳолади. Халқаро сионизм билан ҳам ҳамкорлик қиладиган христиан олами мусулмонларга қарши ўзаро бирлашдилар.
Бунинг қандай маънога келишини тушуниш, вазиятни бутунлигича кўра олиш учун парчаларни ўз ўрнига қўйиб чиқайлик.
Америка ва Россия бирга XXI- асрнинг Ўрта Шарқ харитасини чизишмоқда. АҚШ евангелист христиани, Россия эса, проваслав христиан...
Лекин улар харитасини чизишга уринаётган минтақалар эса мусулмон олами... Қандайдир ғалати эмасми?
Мусулмонлар орасида бирмунча дадилрок бўлган Туркия христиан-сионистларга “Мусулмон ўркаларига нимага аралашасизлар? Ўрта Шарқни мустамлакага айлантиришингизга Туркия қарши” демоқда. Улар шу боис бу минтақага Туркиянинг аралашмаслиги учун қўлларидан келган барча пасткашликларни қилишди. Туркия мусулмон ўлкаларини бирлаштиришга, биргаликда ҳаракат қилишга уринмоқда. Христиан-сионистлар эса ЯНГИ ИМПЕРИАЛИЗМ ПАЙИДА.
Ироқ, Ливия, Сурияда христианлар АҚШ, Европа, Россия, Исроил ва ШИА-Эрон мусулмонларга қарши иттифоқ қуришди.
Католик папа “Учинчи жаҳон уруши бошланди. Лекин парча-парча ҳолда” деганди.
Католик папа Туркияга келганида Византия патриархи Варфолемей билан бирга маросимда иштирок этди. Кубада католик папа проваславларнинг энг катта патриархи билан учрашди. Бу ҳақиқатни кўрадиган вақт етиб келди.
Ислом дунёси борасида христиан Россия билан АҚШ орасида тактик фарқликлар бўлса ҳам стратегияда бирга.
Исроил жуда мамнун. Христиан олам АҚШ ва Россия (Германия-Англия-Франция) Ўрта Шарқнинг қонини ичишда иттифоқдошлар.
Ниҳоят ислом қўшини: Стратегик фикрлаш институти олий коллегия аъзоси журналист Алпер Таннинг диққатни тортувчи таҳлили катта расмни аниқлаштиради: “2015 йил декабрь ойида Риёдда тўпланган ислом ўлкалари бирга ислом армияси ва разведка маркази қуришди. Бу иттифоққа қўшилган ўлкалар сони 40 дан ошиб кетди. Бу келишувдан кейин христиан ўлкаларида жуда муҳим ва эътиборни тортувчи ўзгаришлар бўлди.”
Папанинг воситачилигида 2014 йилнинг декабрь ойида АҚШ ва Куба орасидаги душманлик тугатилди. 2015 йил сентябрь ойи охирида АҚШнинг яширин ташвиқи ва йўл бериши билан Россия Сурия ишғолига киришди, Европа ва Эрон билан иш бошлади.
Рус проваслав патриархи “Салиб юриши”дан уялмасдан сўз очиб, суриялик мусулмонларни қатл этиш учун юборилаётган самолётлар, танклар, қуроллар, ракеталар ва аскарларни проваслав поплари аэропортдан чўқинтириб, дуо билан кузатишди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва бош вазир Аҳмед Довудўғли, Мудофаа вазири генерал Хулусий Акар (ҳарбий формасида) Риёдга борди.
Саудия Арабистон ташқи ишлари вазири Одил бин ал-Жубайр бутун дунёга баралла “Дунё иқтисодиётига таъсир ўтказадиган АҚШ, Европа ва Хитойдаги 7,6 триллион доллар миқдоридаги ислом ўлкаларига оид инвестицияни қайтариб олиши мумкин” деди.
Бу таҳдиддан икки кун ўтиб, Хитой ташқи ишлари вазири “Сурия ёки Ўрта Шарқдаги жанг майдонларига аскар ёки кўмак юбориш режамизда йўқ” деб баёнот берди. Суриянинг Туркия чегарасидаги Туркман тоғи минтақасида Россия ва Асад генераллари учрашув ўтказаётган қароргоҳга амалга оширилган ҳужумда 4 рус, 5 нафар Асад генерали, жами 15 нафар юқори унвонли зобит ўлдирилди.
Россия мудофаа вазири Валерий Герасимов “Сурияда бўлаётган нарсалардаг факат Туркия масъулдир. Турклар Чеченистонда, Арманистонда, Украинада, Қримда ҳам қаршимизга чиқишган” деди.
Ваҳимага тушиб қолган Европа ва лидерлари Ангела Меркель Анқарани сўзларига ишонтиришга уринмоқда.
Хулоса: Саудия Арабистон мудофаа вазири: “150 минглик армия билан Сурияга кирамиз.”
Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон: “Сурияда чет элликларга коридор қурдирмаймиз.”
Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғли: “Россия Афғонистондан қандай шарманда бўлиб чиқиб кетган бўлса, бугун Сурияга кирганлар ҳам худди шундай шармандали ҳолатда чиқиб кетишади.”
Бу сўзлар бутун ишғолчиларга тарсакидек бўлди. Ислом армиясининг қурилишининг ўзи етарли бўлди.