Тарих қайталанмоқда ёки саҳнада яна ўша ўйин!


  • 27 Июнь, 2015
  • 1952

Ўйин қурадиганлар асло бир кунлик ҳисоб қилишмайди. Шахмат тахтаси бошига ўтириб, пиёдаларни, отларни ва филларни ем қилиб олдинга суришади. Ортидан фарзин ҳам, шоҳ ҳам супуриб ташланади. Усмоний давлатидан ватанига хизмат қилсин деб Европага ўқишга юборилган ёшлар у ерда масонлар билан танишди, емланди, жамланди ва тоғдек нарсалар ваъда қилиниб ўлкасига қайтарилди.

Биздаги жадидчиларнинг айни қорабоши бўлган Иттиҳодчиларни аввал инглизлар кўпиртиришди. Оқибат воқеалар пайпоқ тешигидек каттайиб кетди. Инглиз назоратидаги Иттиҳодчи пошолар (бошо-генерал) вазифага юборилган Ўрта Шарқда маҳаллий халқнинг кутганидан бошқача қиёфада намоён бўлишди. “Биз ғарбликмиз, бу ердагилар қолоқ” мантиғи билан ҳаракат қилган иттиҳодчи пошолар минтақада зулм қилишни бошлади. Инглизларнинг айни истаган нарсаси шу эди. Дарров арабларга бориб "суюнчи" олишди. “Туркларни кўрдингларми, қанчалик бузилиб кетишганини. Бу муқаддас тупроқларни динларингдан узоқлашиб, ғарблашиб кетган одамларга бериб қўймоқчимисанлар?” деб уларни исёнга ташвиқ қилишди. Бу гаплар инглиздан чиқаётган эди!!! Халифага биринчи исён ҳаракатини Макка амири Шариф Ҳусайн бошлади. Инглизлар унга Ҳижоз қироллиги давлатини ваъда қилишганди. Ваъда қилинган давлат бутун арабларни бир байроқ остида тўплаши керак эди.

Лойиҳанинг меъморлари инглиз махфий агентлари Лауренс (Lawrence) ва МакМен (Mc Mahon) эди. Ушбу лойиҳага ойда 400 минг инглиз олтини юбориб ҳомийлик қилиб турган ширкат “Rio Tinto” эди. Ширкатнинг бошлиғи яна бир шум ОПЕРАЦИЯ орқали Исроилни қурган Англия сионистлар жамияти раиси Барон де Ротшильд эди. Инглизлардан дастак олган Шариф Ҳусайн араб бирлиги қуриб, халифа бўлиш хаёлида булутлар устида сузиб юрганида Лондон бекор турмади. Бир томондан минтақага ваҳҳобийликни урчитиб ёйиб юборди, иккинчи томондан эса Шариф Ҳусайн оиласининг устига Сауд оиласини қуроллантириб ҳужум қилдирди. Шундай қилиб айёр инглиз Арабларни иккига бўлиб, бир-бирига қирдирди. Иордания ва Саудия Арабистон каби қўғирчоқ давлатчаларни ВАЪДА ҚИЛИНГАН хаёллар билан, қон устига қурдилар. Инглизлар ўзларига оғдириб олган иттиҳод ва тараққий фирқаси аъзолари Анвар, Талъат ва Мидҳад пошо каби тентак жадидчилар қўли билан кераксиз урушларга олиб кирилган Усмоний давлати ўша даврда европалик 7 та давлатга қарши Чаноққалъа, Болқон, Кавказдек уч жабҳада жанг қилаётган эди. Ҳижоздаги "инглиз" исёнларини бостиришга муваффақ бўла олмаганининг сабаби шу эди. Халифаликни парчалаш мана шу тариқа махфий ва жуда айёрона ОПЕРАЦИЯ орқали амалга оширилди. 

Ҳижоз қироллиги давлати президенти бўлишни кутган Шариф Ҳусайнни ҳам сотишди ва Кипрга сургунга юборишди. Унга ваъда қилинган ерлар аслида инглизлар билан французлар орасида тузилган яширин Сайкс-Пико (Skyce Picot) келишуви билан аллақачон бўлиб олинганди. Шариф Ҳусайн умрининг охирида фарзандларига КАТТА ЎЙИНГА қурбон кетганини, майна қилинганини кўзда ёшлари билан айтиб бериб “Нону туз берган, асрлар бўйи ҳимоячимиз бўлган Усмоний давлатига қарши қилган гуноҳларимиз ва исёнларимизнинг илоҳий жазосини тортяпмиз” деганди. 

Инглизлар Шариф Ҳусайндан Усмонийларга қарши фойдаланганди. Айни инглизлар Сауд оиласидан ҳам Шариф Ҳусайнга, ҳам Усмоний давлатига қарши фойдаланди. Бугунги кунда Сурия ва Ироқда нима юз бераётган бўлса, ўша даврларда ҳам худди шу қўпорувчилик ва фитналар амалга оширилаётган эди. Бугунги кунда Исломни "террор дини"га айлантириш учун кимлар тер тўкаётган бўлса, ҳозир ҳам худди ўша Инглиз ва кучуклари тер тўкмоқда. 

Туркия чегарасида пайдар-пай қўлга тушаётган инглиз агентлари ёрдамида узлуксиз ёлланма аскар билан таъминланаётган ИШИДни минтақадаги бутун ўлкаларга қарши фойдаланишмоқда. Бу қора кийимли қўлда пайғамбар муҳрли байроғи бор кофирлар галасини бир қараса Башар Асадга гиж-гижлаб, бир қараса яраштириб, биргаликда тинч аҳоли устига гиж-гижлаяпти. Охирги пайтда Ироққа қарши қайрашди. Бу билан кифояланмай, энди Туркияни алғов-далғов қилиш учун Кобанига суришяпти.

Ортидан ПКК (курд ишчи партия)сининг думи бўлган ПЙД (демократик бирлик партия)сини, яъни курдларни ИШИДга қарши қайрашяпти. Бир замонлар Усмонийларга ва ҚИРОЛЛИК ваъда қилинган Шариф Ҳусайнга қарши гиж-гижланган ВАҲҲОБИЙлар ҳам худди ҳозирги ИШИД билан айни услубда ҳаракат қилишарди. Улар ҳам ҳозирги муртадлардек қарши чиққанларнинг каллаларини халқ олдида намойишкорона танасидан жудо қилишарди, мусулмон қизларни уруш ғанимати сифатида орқалаб кетишарди, масжид-мақбараларни қулатиб, минтақадаги бутун мозорларни текислаб ташлашганди. Ҳозир ҳам ИШИД босиб олган жойларида худди шу ишни қилмаяптими? Яъни кечаги ВАҲҲОБИЙ Саудлар билан бугунги ИШИДчилар оқ ит - қора ит барибир ит ҳукмида. Бугун нима юз бераётган бўлса, ўтган асрда ҳам худди шу нарсалар айнан саҳнага қўйилган эди. 

Султон Абдулазиз даврида Лондонга қочган, инглизларга “Мен бу одамни барибир тахтдан қулатаман” деб ваъда берган ва масон пошоларнинг босими билан Истанбулдаги вазифасига қайтиб келган АВНИЙ деган бир сотқин пошо (генерал) бор эди. Сўнгги вазифаси масон шайхулисломдан олган фатво билан Султон Абдулазизнинг билакларини кестириб ўлдиртиш бўлди. 

У шундай даврлар эдики, жадидчи пошоларнинг европаликларга “Усмоний давлати шунчалик буюкки, сизлар ташқаридан, бизлар ичкаридан ҳали уни йиқитолмадик” деган кунлар эди. Абдулҳамид хон даврида ҳам яна бир сотқин генерал ФУАД пошо яшаган эди. У ҳам умрини Фаластинни яҳудийларга сотмаган Абдулҳамид хонни тахтдан ағдаришга сарфлади. Иттиҳодчи бу икки исм ФУАД ва АВНИЙнинг тарихда хариталар чизилган вақтда императорликни сотган хоинлар сифатида номлари қолди.

Биз билсак ё билмасак-да, шу кунларда ҳам ён-атрофимизда, ташқарида хариталар чизилмоқда. Ва ИЧКАРИДА ҳар ерда асосан НУРЧИЛАР ЖАМОАТИ деган мусулмонча ниқоб остидаги чўқинганларнинг агенти ФУАД АВНИЙлар тўлиб-тошиб ётибди. Ваъда қилинган хаёллар учун бировларнинг ваъда қилинган ерларига хизмат қилаётганларни пушаймонлик қутқара олмайди.

Худди ўтмишдаги Абдулазиз ва Абдулҳамид хон душмани ФУАД АВНИЙлардек ватанга ва лидерларга исён кўтарган ФУАД АВНИЙлар келажак наслларнинг олдига ҳар даврда албат тўғаноқ сифатида қўйиб борилади. Муҳими тарихдан сабоқ олиб, бир жойдан икки марта калтак емасликдир. Чунки тарих такрордан иборат ва такрорланишни яхши кўради. Ақллилар эса, бир чуқурга икки марта қуламайди. 


Бошқа мақолалар

  • 2015-01-30
Пул уруши