- 2020-10-07
Марказида САУДИЯ АРАБИСТОНИ бўлган цунамига старт берилди. Шаҳзодалар ҳибсга олинди. “Ritz Carlton” меҳмонхонаси амалдорларга люкс қамоқхонага айланди. Хўш, бу операциялар ортида биз ўйлаб ҳам кўрмаган бошқа излар борми? Дунёнинг мувозанатини бутунлай ўзгартириб юборадиган қадамлар ташланаётган бўлиши мумкинми? Бундай кенг қамровли ҳодисаларни кичик туйнукдан кузатиб, тўғри баҳолаш мумкин эмас. Саудия Арабистонида рўй бераётган сўнгги ҳодисалар ҳақида матбуотда кўп нарсалар айтилмоқда ва ёзилмоқда.
Келинг парда ортида юз бераётган воқеаларга тўхталайлик. Саудия Арабистонда шаҳзодаларга қарши ўтказилган операциялар марказида Янги Ипак йўли турибди. Янги Ипак йўли учун энг керакли маҳсулот - нефть. Нефтни Хитойга ким берса, Янги Ипак йўлининг хўжайини ҳам ўша бўлади.
Баъзилар 6-8-10 триллион доллар деб баҳолаётган Саудия Арабистоннинг давлат назоратидаги нефть ширкати “ARAMCO”нинг талабгорлари жуда кўп. Булардан бири ХИТОЙЛИКЛАР!
Хитойнинг “PetroChina” ва “Sinopec” ширкатлари саудияликларга мазкур ширкатнинг 5% ҳиссаси учун яширин учрашувларда 200 миллиард доллар таклиф қилди. Ва бу рақамни яна да оширишлари мумкинлигини таъкидлашди. Яъни суммаси кўрсатилмаган чек беришди. Бу рақам жуда катта бўлиб кўриниши мумкин.
Агар Хитой 17 октябр куни ушбу таклиф қилмаганида САУДИЙ ШАҲЗОДАЛАРГА қарши операция яна бироз кечикиши мумкин эди. Лекин иш жиддий тус олгач, АҚШ ишга киришди. Тўғрироғи мажбур бўлди.
“ARAMCO” нефть ширкати бошқарув ҳайъати аъзоси Иброҳим ал-Ассоф, иқтисодиёт вазири Адал Фоқиҳ, Риёд собиқ ҳокими шаҳзода Турки бин Абдуллоҳ, қироллик маҳкамаси собиқ директори Холид ал-Тувайжит, Бин Лодин иншоот ширкати бошлиғи Бакр бин Лодин, 19 миллиард доллардан ортиқ бойлиги билан шаҳзода Ал Валид бин Талол, Саудия миллий муҳофизлар вазири шаҳзода Митаб бин Абдуллоҳ, флот қўмондони адмирал Абдуллоҳ бин Султон бин Муҳаммад ал-Султон ҳисбга олинганлар рўйхатида. Уларнинг муштарак томонлари “SAUDİ ARAMCO”да жиддий таъсирга эга эканликларида. Лекин фақатгина бу эмас!
Бу шахслар доимо бирга “ARAMCO”ни АҚШдан ҳимоя қилиб, Лондон томонга суриб келишарди. Бундан ташқари, Иброҳим ал-Ассоф, иқтисодиёт вазири Адал Фоқиҳ, шаҳзода ал Валид бин Талол Хитойнинг “PetroChina” ва “Sinopec” ширкатлари билан яқин алоқада эди.
Бу эса Саудия Арабистонида кўп кишиларга маълум эди. “ARAMCO”нинг Лондонга оғаётганини кўрган Трамп ва орқасидаги куч енг шимариб ишга киришди. АҚШ, Трампнинг Осиё турида ушбу улкан операцияни амалга оширди.
2015 йилгача Муҳаммад бин Салмоннинг номи Саудия Арабистонидан ташқарида фақатгина Пентагонда билинарди. “Stratfor” тайёрлаган ҳисоботда ҳозирги қирол Салмон бин Абдулазиз ал-Сауднинг етарли умри қолмагани ва жияни Муҳаммад бин Ноифнинг ўрнига ўғли Муҳаммад бин Салмонни валиаҳд қилиш қарорлаштирилди.
ҚИРОЛ САЛМОН АҚШдан келган "буйруқ"ни бажариб, Ноифни ҳокимиятдан йироққа ҳайдади. Операциянинг энг катта қадами шу тариқа ниҳоясига етди. Ҳеч ким нима бўлганини тушунмай қолди.
Шундан кейин ҳеч ким бундай катта ҲАМЛА қилинишини кутмади. Бу Пентагоннинг фикри эди. Яъни қироллик навбатида турган Ноифни ҳокимиятдан узоқлаштириш, АҚШ собиқ президенти Обамани қўллаб қувватлаган оқимга қарши энг улкан зарба бўлди. Чунки Обаманинг режасига кўра, Саудияда қари Салмон ўлиб, ўрнига қирол бўладиган Муҳаммад бин Ноиф билан бирга тизим давом этиши керак эди. Мақсад шу эди. Муҳаммад бин Салмон, Пентагоннинг амри билан ВАЛИАҲД сифатида тақдим қилиш арафасида Обама ҳамла қилди. ОҚ УЙ бунга қарши эди. АҚШ 11 сентябрь терактлари ортида Арабистон турганини эълон қилди.
Арабистонинг АҚШ фондларидаги 750 миллиард долларлик маблағи мусодара қилинишига имо-ишора қилинди. Операция бу билан тугамасди. Лекин қирол Салмон ортга қадам ташламади ва Муҳаммад бин Салмонни, яъни ўз ўғлини валиаҳд эълон қилди. Чунки Пентагон босим ўтказаётган эди. Обама даврида ортга чекиниш бошланганди. Энди эса Пентагон ғалабасини эълон қиларди.
Британия Пентагоннинг бу ҳамласини умуман кутмаганди. Саудия борасида кетма-кет берилган бу зарбалар Британиянинг минтақадан тобора йироқлашишига сабаб бўлди.
Энди Пентагоннинг шаҳзодаларга қарши ўтказган операцияси Британияни боши берк кўчага киритиб қўйди. Британиянинг С. Арабистондаги элчиси Симон Коллис Лондонга чақиртирилди. Англия бош вазири Мей бир неча кун ўтиб, қиролича Елизавета билан ўтказган йиғилиш ортидан махсус гуруҳни Симон Коллис билан бирга С. Арабистонга жўнатди. Британия тарихдаги энг улкан таклиф билан қирол Салмон олдига чиқди.
“ARAMCO”нинг қийматичалик бўлмаса ҳам қилинган таклиф жуда жиддий эди. Британия ҚИРОЛга 2 триллион доллар пора таклиф қилди. Агар “ARAMCO” Лондон биржасида иш бошлагудек бўлса, 2 триллион долларлик мўмай пора ҚИРОЛнинг чўнтагига тушарди.
Баъзи давлатлар бир неча миллиард доллар учун инқироз хавфи остида турганида Британия“ARAMCO” учун шунчалик улкан бадал тўлашга тайёр эди. Чунки “ARAMCO”га хўжайинлик қилган томон Янги дунё тартибига ҳам хўжайинлик қилади.
“ARAMCO” G8-даги 3 давлатдан ташқари дунё миқёсидаги бутун давлатлардан ҳам баҳайбат ширкат эди. Бу ширкат узоқ йиллардан бери олиб борилаётган мужодалалар оқибатида АҚШ ёки Британиядан биттасини танларди. Шаҳзодаларни ҳибсга олиш каби охирги операциялардан кейин “ARAMCO” энди Вашингтонники бўлди. Агар олдимиздаги кунларда бу ўзгармаса, Британия учун хавфли давр бошланади.
ЭНДИ АСОСИЙ МАСАЛАГА КЕЛАМИЗ...
Баъзи муҳим исмлар бу операциянинг орқасида АҚШ билан РОТШИЛЬДЛАР турганлигини иддао қилишмоқда. Ишониб бўлмайдиган ҳамкорлик ҳақида гапиришмоқда. АҚШ молия вазири Стивен Мнучин бу операциянинг капиляр томирида жой олган. Стивен Мнучин Пентагондаги жуда муҳим вакилнинг гапига кўра, Трамп билан Ротшильд хонадонини битта стол атрофида ўтириб, битта масалада келишишда далоллик қилган.
Бу масалада қиролича Елизавета ташқарида қолди. Қўл сиқиб келишилган ушбу келишув қиролича Елизаветанинг ўлкаси учун катта муаммо келтириб чиқарди. Албатта, Британия ҳам ҳазили кам давлат эмас. Давлатчилиги жиҳатидан АҚШ Британиянинг 5%ига ҳам тенг келолмайди. Лекин режа тузилди ва АҚШ бу режадан жуда самарали фойдаланди.
Британиянинг кучли бўлишида, албатта Ротшильд хонадони билан бирга ҳаракат қилиши катта роль ўйнарди. Бу ҳолат энди ҳақиқатан ниҳоясига етган бўлса, у ҳолда Британия учун янги давр бошланади. Албатта буларнинг ҳаммаси ҳозирча тахмин. Қанчалик тўғри эканлигини вақт ўтиши билан кўрамиз.
“BREXIT” Ротшильд хонадонининг қарори эди. Хонадонга яқин кишилар доим “BREXIT”га қарши чиқса ҳам парда ортидан бу одимни қўллаб-қувватладилар. Энди Британия Европа иттифоқидан ажралиш даврида бўлгани учун сиёсат саҳнасида ёлғиз қолиб кетиш эҳтимоли жуда кучли.
Эслатма: Трампнинг куёви бўлган Джаред Кушнер ҳам бу ўйинда муҳим роль ўйнайдиган одам. Ва хонадон билан, яъни РОТШИЛЬДЛАР билан апоқ-чапоқ.