6,2 миллион долларлик банан


  • 21 Ноябрь, 2024
  • 15

Италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг “Комедиант” номли асари Нью-Йоркдаги аукционда 6,2 миллион долларга сотилди.

Нью-Йоркда Сотбис аукцион уйида Маурицио Каттеланнинг кимошди савдосига қўйилган “Комедиант” асарининг нархи эшитганларни ҳайратга солди.

Асар сифатида кумуш рангли бир скотчдан фойдаланиб деворга ёпиштирилган банан намойиш этилди. Машҳур крипта валюта платформаси “TRON” асосчиси Жастин Сан ушбу асарни сотиб олди.

Италиялик рассомнинг 2019 йили намойиш этилган бу асари ўша даврда санъат оламида катта тортишувларга сабаб бўлганди.

Баъзи зиёратчилар бу сариқ банан ва кумуш скотчнинг ҳажв мақсадида намойиш қилинганлигини ўйласа, баъзилар асарни санъат коллекциясидаги тортишувли стандартларга киноя қилиб, танқид мақсадида намойиш этилган деб баҳолади. Ҳатто бир санъаткор асар намойиши вақтида деворга ёпиштирилган бананни олиб еганди.

Сотбис аукционида асар учун кимошди савдоси 800 минг доллардан бошланди. Дақиқалар ичида нархи 2 миллион долларга, ортидан 4 миллион долларга кўтарилди. Аукцион бошловчиси Оливер Баркер савдо вақтида “Бу имконни қўлдан бой берманг. Бу сўзларни айтаман деб ҳеч ўйламагандим: Беш миллион доллар учун бир банан!” дея аукцион иштирокчиларини кулдирди.

Жастин Сан берган 5,2 миллион долларлик таклифи устига 1 миллион доллар аукцион комиссиясини тўлаб, жами 6,2 миллион долларга асарни сотиб олди.

Лекин Сан асарни жисмоний шаклини олмай, ўрнига оригиналлик сертификатини олди. Олинган сертификат хоҳлаган жойда бир бананни деворга ёпиштириб, “Комедиант” номи билан намойиш этишга рухсат беради.


Бошқа мақолалар