- 2020-08-18
Бунга қадар ушбу хизматни ИИВнинг минтақавий бўлимлари кўрсатар эди.
Энди Қозоғистон ҳудудида вақтинча яшаётган гражданлиги йўқ шахслар ва хорижликлар миграцион Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида (ЦОН) рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бу учун мигрантлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, Қозоғистонга кириш ва вақтинча яшаш ҳуқуқини берувчи виза, чегарадан ўтиш белгиси қўйилган миграцион карта ҳамда эркин шаклдаги илтимоснома тақдим этиши лозим.
Шу тариқа ҳозирги вақтда миграцион АХКМлар мигрантларга меҳнат фаолига рухсат бериш ва унинг муддатини узайтириш, ўлкадаги хорижлик ва граждантиги йўқ шахсларга ИИН бериш хизматлари кўрсатилмоқда.
Бугунги кунда Қозоғистонда 13 та миграцион АХКМ фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил охиригача яна 4 та марказ очилиши режалаштирилган.