Малайзия «Боинг»ининг авиаҳалокати


  • 8 Март, 2014
  • 1307

Шанбага ўтар кечаси Жанубий-Хитой денгизи устида йўқолиб қолган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777-200 самолёти Тхо-Чу оролидан 250 километр узоқликда Вьетнам ҳудудий сувларига қулаган.

Қидирув-қутқарув ишларида Вьетнам, Малайзия ва Хитой ҳарбийлари ва қутқарувчилари қатнашмоқда.

Самолёт бортида 239 киши – 227 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар орасида 14 мамлакат (улар орасида АҚШ, Италия, Франция, Малайзия, Хитой, Россия, Укарина ва бошқа мамлакат) фуқаролари бўлган.

MH370 рейси Куала-Лумпурдан Пекинга учаётган бўлган ва China Southern Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Boeing 777-200 Куала-Лумпурдан маҳаллий вақт билан 0:41да (Астана вақти билан жума куни 22:41да) учиб кетган. Самолётдан сўнгги сигнал парвоз бошланганидан икки соат ўтиб олинган. Самолётни 18 минг соатдан кўпроқ учган тажрибали учувчи бошқариб борган.


Бошқа мақолалар